Покистон Афғонистонда камида 100 кишини ўлдирдими? (видео)

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Кобулдаги бангиларни даволаш маркази ҳужум оқибатида вайронага айланган.
    • Author, Яма Бариз
    • Role, BBC Афғон
    • Reporting from, Кобул
    • Author, Кэтрин Армстронг
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Афғонистон пойтахтидаги бангиларни даволаш марказига қилинган ҳужумда ўнлаб одамлар ўлдирилган. Кўплаб яраланганлар бор.

Толибон ҳукумати душанба куни кечки пайт қилинган айни ҳужум учун Покистоннни айбламоқда.

Даволаш маркази буткул вайронага айланган.

BBC мухбири 30 нафардан кўпроқ қурбоннинг жасади олиб чиқилганига гувоҳ бўлган.

Толибон вакиллари юзлаб одамлар ўлдирилган, дейишмоқда. Бироқ буни тасдиқлашнинг иложи бўлмади.

Покистон даволаш марказини нишонга олганини рад этмоқда.

Исломободга кўра, улар "ҳарбий қурилмаларни ва террорчиларни қўлловчи инфратузилмани аниқ нишонга олишган".

Ўтказиб юборинг TikTok пост
TikTok контентига рухсат бериш

Айни мақолада TikTok томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз TikTok ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас TikTok бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири TikTok пост

Сурат манбаси, EPA/Shutterstock

Сурат тагсўзи,

Даволаш марказида 2000 нафарга яқин одам даволанган.

Бу борада айтаётган Толибон расмийлари қурбонлар сони юзларча эканига ишонишларини урғулашади.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Шарофат Замон Амархайлнинг билдиришича, марказ яқинида ҳеч қандай ҳарбий иншоотлар бўлмаган.

Кобулликларнинг айтишича, маҳаллий вақт билан тахминан 20.50 атрофида улар қаттиқ портлаш овозини эшитишган ва кейин учоқ ҳамда ҳаво мудофааси тизими саслари янграган.

Толибон ҳукумати воизи нобуд бўлганлар сони камида 400 нафар, демоқда.

Бироқ бу рақамларни ҳали мустақил манбалардан тасдиқлаш имкони бўлмади.

Покистон Ахборот вазирлигига кўра, Афғонистоннинг Кобул шаҳри ва Нангархор вилоятига ҳужумлар "ўта аниқ бўлиб, улар эҳтиёткорлик билан қўшимча зарар бўлмаслиги чорасини кўришган".

Исломобод вакиллари Афғонистон тарафи даъволарини "фактларни бузиб кўрсатиш... ...ҳис-туйғуларни қўзғаб, чегара оша (қилинган) терроризмни қўллаш ҳаракатларини ноқонуний равишда хаспўшлашга уриниш", деб изоҳлашмоқда.

Бангилар тўпланадиган бу жой илгари АҚШ ҳарбий базаси бўлган.

Аммо 2021 йили қудратга қайтган Толибон айни жойни бангиларни даволаш марказига айлантирган.

Кобулдаги гиёҳвандларни териб, ушбу марказга келтиришган.

Қутқарувчилар, бугун сешанба куни ҳам омон қолганларни излашган.

Кун чиққандан кейин ҳужум миқёси ҳам кўзга ташланган.

Бино вайроналари орасида сочилиб ётган кампаллар, оёқ кийимлари ва ёниб кетган дераза ромларини кўриш мумкин.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи,

Сурат манбаси, AFP via Getty Images

Сурат тагсўзи, Афғонистон расмийларига кўра, марказда минглаб одамлар даволанган.
Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Ўтган октябрда оташкесимга рози бўлишган эса-да, Афғонистон ва Покистон сўнгги бир неча ой давомида тўқнашиб келишмоқда.

БМТнинг Афғонистондаги Ёрдам Миссияси (ЮНАМА) вакилларига кўра, феврал ойи охиридан бери икки қўшни ўртасидаги чегара оша ҳужумларда камида 75 киши ҳалок бўлган, 193 нафар одам яраланган.

Хитой тангликни юмшатишга уринмоқда.

Пекин вакиллари ўтган ҳафта ҳар икки тараф Ташқи ишлар вазирлари билан телефонда гаплашган.

Душанба куни эса Хитой томонларни "илк имконият бўлиши биланоқ" оташкесимга боришга, "оғир- вазминлик билан ўзларини тийишга ҳамда иложи борича тезроқ юзма-юз учрашишга" чақирган.