BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ҳусийлар можарога қўшилди, Исроилга ракета отди: Урушда янги фронт очиладими?
Ямандаги Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳусийлар гуруҳи бир ойдан бери давом этаётган урушда илк бор Исроилга ракета отди. Янги жабҳа минтақада урушнинг кенгайиб, глобал савдо ва нефт етказиб бериш занжирларига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкиндиги айтилмоқда.
Сайёралар қандай пайдо бўлганини энди битта юлдуз тизими йўққа чиқарадими?
Ҳозирги назарияга кўра, сайёралар янги юлдузлар теграсидаги газ ва чанг дискларидан вужудга келади. Бироқ Science журналида яқинда эълон қилинган мақолага кўра, олисдаги бир юлдуз сайёралари тизими бу назарияга мос келмаяпти.
Украина уруши: Путин тадбиркорлардан урушга "пул ташлаш"ни сўрадими?
Россия Президенти Владимир Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказиб, уларга Украинадаги уруш учун пул хайрия қилишни таклиф этган, деб хабар берди The Bell ва Financial Times рўзномаси.
Дайжест: Камарсиз автомобил бошқарганим исботи қани? Ўзбек АЭСи қанчага тушади?
Интернет ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳрида автомобил ҳайдовчиларига кузатув камералари орқали келган қоидабузарлик билан боғлиқ жарималарда суратлар "таҳрир қилинаётгани" ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Трамп Эрон энергетикасига зарбаларни 10 кунга қолдирди, БМТ Миноб мактабига ҳужум тергови шаффофлигига чақирди
АҚШ Президенти Доналд Трамп Теҳрон билан музокаралар ўтказиш учун Эроннинг энергетика объектларига зарба беришни 10 кунга тўхтатишга қарор қилганини билдирди.
Ўзбекистон: Тошкент ҳокимини ўзбошимчаликда айблаяптилар
Фаоллар ва ишбилармонлар Тошкент шаҳри маъмуриятини Ўзбекистон Конституциясида белгиланган мулк дахлсизлиги бандини поймол этишда, ўзбошимчалик билан тадбиркорлар мол-мулкини вайрон этишда айбламоқдалар.
Трампнинг Эрон урушини тугатиш бўйича 15 бандли режаси қандай ва Теҳрон уни нега рад этмоқда?
Трамп Эронда “керакли одамлар” билан гаплашаётганини айтмоқда, аммо Теҳрон бундай музокаралар олиб борилмаётганини билдирмоқда.
Россия, Чеченистон: Рамзан Қодировдан кейин ким? - (Видео)
2000-йиллар бошида Чеченистонда ҳокимият тепасига Қодировлар оиласи келди. 2004-йил 9-майда Ахмад хожи Қодиров Грозний стандионида портлатиб юборилган. 2005-йил 8-майда Аслан Масхадовни ўдиришди. Мустақил Чеченистоннинг минглаб тарафдорлари Россияни тарк этиб, ўнлаб йиллар сургунда яшашга мажбур бўлишади.
АЭС қурилиши: Қозоғистон учинчи шерик изламоқда, Ўзбекистон қурилишни бошлаб юборди
Марказий Осиёда Россия иштирокида АЭС қурилиши борасида икки муҳим хабар чиқди. Қозоғистон лойиҳага учинчи шерик излаётгани маълум бўлди. Ўзбекистон эса қўшимча келишув имзолаб, ишни бошлаб юборди.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Муҳаррир танлови
Eronning bombardimon qilinishi butun dunyo bo‘ylab qanday aks sado berdi
Bu asosan ikki yetakchining istagi bilan boshlangan urush edimi? Uning mintaqa barqarorligi va global xavfsizlikka tahdidi qanday? Siyosiy o'yinlar, vayron bo'lgan shaharlar va jadal o'zgarib borayotgan dunyo iqtisodiyoti haqidagi to'liq tahlil bilan batafsil tanishib chiqing!
Ни ҳао: Биз ҳаммамиз энди Хитойликмизми?
"Chinamaxxing" - Хитой юмшоқ кучининг сўнгги муваффақиятларига янада жозибадор қилмоқда.
Мусулмонни ҳимоя қилган Ҳинду
Дипак Кумарнинг ҳинд радикалларига қарши чиқиши кам учрайдиган жасорат сифатида олқишланмоқда. Бу эса унга қаратилган ўлим таҳдидлари келишига ҳам сабаб бўлди.
Ўзбекистон, Абдураҳмон Ташанов: "Суд қарори бизнинг фойдамизга чиқди"
Абдураҳмон Ташанов кўп йиллардан бери Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини ёритиб келади. У мунтазам равишда ноҳақ қамалгани иддао қилинган фуқаролар ишлари, ҳибс вақтидаги қийноқлар ва ўлимлар, ҳамда тутқунликдаги шароитларни омма эътиборига олиб чиқади.
«Крокус Сити Холл»га ҳужумни амалга оширган тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди - (Видео)
Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий судида «Крокус Сити Холл»га ҳужум иши бўйича айбланувчиларга ҳукмлар эълон қилинди. Бу ҳужумда камида 147 киши ҳалок бўлган. 15 нафар айбланувчи умрбод қамоқ жазосига, яна тўрт киши 19 йилдан 22 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Суд, шунингдек, тергов баҳолашига қўшилиб, ҳужумнинг тўғридан тўғри иштирокчилари: Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов «Исломий давлат - Хуросон» гуруҳи аъзолари бўлганини тан олди*.
Янгиланмоқда: АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши: нефт баррели $100 дан қимматлади
Эрон уламолар кенгаши мамлакатнинг янги олий руҳоний раҳбарини сайлади. Тунда Эрон ва бошқа Яқин Шарқ мамлакатларига ҳужумлар кузатилди. АҚШ Президенти Трамп 160 дан ортиқ инсон ўлимига олиб келган Миноб қизлар мактабига ҳужумни эронликларнинг ўзи қилган деб айтди.
Исроил кучлари Ғарбий соҳилда фаластинлик эр‑хотин ва уларнинг икки фарзандини ўлдирди
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, беш ёшли Муҳаммад ва етти ёшли Усмон ота‑онаси билан бирга ўлдирилган.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастурлар архиви Янги видеолар https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek



































































