Дунё ва мусулмонлар: Рамазон шукуҳи суратларда

Дунё мусулмонлари муқаддас Рамазон ойи кириб келишини беҳад қувонч ила нишонладилар. Маълумки, Рамазон исломий тақвимнинг тўққизинчи ойи бўлиб, ушбу ойда Муҳаммад Пайғамбарга Қуръоннинг илк оятлари нозил бўлганига ишонилади.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Одамлар Утрехт (Нидерландия)даги Турк жомий масжидида ибодат қилмоқда

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Афғонистонлик сотувчи саҳарлик ва ифторлик учун ширинликлар тайёрламоқда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мусулмонлар Шимолий Суматра (Индонезия)даги масжидда намоз ўқимоқда. Индонезия дунёда энг катта мусулмон аҳолига эга давлатдир

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Рамазон руҳни поклаш, хайрли ишларга қўл уриш ва вақтни оила ҳамда яқинлар даврасида ўтказиш ойи ҳисобланади. Суратда сараеволиклар (Босния ва Герцеговина) осмонга фонус учириш билан Рамазон кириб келишини нишонламоқда

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Аммонликлар (Иордания) Рамазон шарафига ўрнатилган катта ҳилол ва бошқа безаклар ёнидан ўтиб кетмоқда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ироқлик мусулмонлар Рамазон ойидаги илк намозни ўқимоқда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Индонезиядаги мусулмон талабалар Рамазоннинг илк кунида Қуръондан парчалар ўқимоқда

Барча суратлар муаллифлик ҳуқуқига эга.