Қиролича Елизавета II ҳаёти суратларда

Сурат манбаси, Yousuf Karsh / Camera Press

Сурат тагсўзи, 1952 йили тож кийган Қиролича Елизавета II Британия қироллиги тарихида тахтни энг узоқ вақт эгаллаган монарх деб 2015 йили эълон қилинди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Елизавета 1926 йил 21 апрелида Лондонда туғилди. У Йорк герцоги Альберт ва рафиқаси, собиқ Леди Елизавета Боуз-Лайон оиласидаги тўнғич фарзанд эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Елизавета ва синглиси Маргарет уйда сабоқ олишади. Дарсларидан бўш вақтларида уларнинг ўйинлардан мароқ олаётганларини кўриш мумкин эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Ҳали болалигиданоқ омма олдига чиққанида Елизаветани олқишлашар ва у ҳам бу олқишларга жавоб қайтаришни ўрганган эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1936 йили Қирол Эдвард VIII тахтдан воз кечиши ортидан отаси Қирол Жорж VI деб, Елизавета эса тахт ворисаси деб эълон қилинди.

Сурат манбаси, Topical Press Agency / Getty Images

Сурат тагсўзи, Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан кейин Елизавета ва синглиси Маргарет Виндзор қасрига эвакуация қилиндилар. Ушбу фотосуратда икки опа-сингил Би-би-сининг "Болалар соати" эшиттириши учун гапирмоқдалар.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1947 йили Елизавета узоқ қариндоши Филип Маунтбаттен(Греция ва Дания Шаҳзодаси Филип)га турмушга чиқди. Шаҳзода Филип Эдинбург Герцоги деб эълон қилинди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Тўнғич ўғил Чарлз 1948 йили туғилди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Малика Елизаветага кўплаб расмий вазифалар юкланган эди. Ушбу суратда у Футбол Ассоциацияси Кубогини ғолиб Wolverhampton Wanderers жамоаси етакчиси Билли Врайтга топшираётган лаҳзалари муҳрланган. Уэмбли стадионидаги ўйинда Wolverhampton Wanderers жамоаси Leicester City устидан ғалаба қозонган эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1951 йили малика онаси Қиролича Елизавета билан Леди Кэролайн Монтагу-Дуглас-Скотт ва Иан Хедворс Гилмурларнинг тўй базмида иштирок этишган эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Елизавета ва Филип Кенияда бўлган кунлари - 1952 йил 6 февралида отаси Қирол Жорж VI вафот этди. Қиролича тезликда ортга қайтди. Ушбу фотосуратда у Малика онаси ва бувиси Малика Мэри билан бирга дафн маросимида тасвирга туширилган.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Елизаветага Британия Қироличаси тожини кийгизиш маросими Вестминстер Аббатлигида 1953 йил июнида бўлиб ўтди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Расмий тадбирлардан бўш вақтларини Елизавета оиласи аъзолари билан ўтказарди - бу суратда у қизи Малика Анна билан Виндзор қасри яқинида тасвирга тушган.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1966 йили яна Уэмбли стадиони. Жаҳон Кубоги финалида Англия Ғарбий Германия жамоаси устидан 4:2 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу ерда Қиролича Англия терма жамоаси сардори Бобби Мурга Жулес Римет мукофотини топширмоқда.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Улар тўрт фарзандли бўлдилар. Ушбу фото Виндзор яқинидаги Фрогморда олинган. Чадан ўнгга: Эдинбург герцоги Шаҳзода Филип, Шаҳзода Эдвард, Қиролича Елизавета II, Шаҳзода Эндрю, Малика Анна ва Шаҳзода Чарлз.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1969 йили Қиролича Шаҳзода Чарлзни расман Уэлс халқига тақдим этди. Карнарвон қасрида дабдабали маросим ташкил қилинди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Ҳаёти давомида Қироличани Вельш-корги зотли итлари билан кўп бора фотосуратга олишган. Илк бор отаси Жорж VI корги-пемброк итини 1933 йили сотиб олган эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1977 йили Қиролича тахтга ўтирганининг 25 йиллигини нишонланди. У бутун мамлакат бўйлаб сафарларга чиқди, ҳар доим уни кўп сонли оломон олқишлар билан кутиб олди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Британия Қироллиги яхтаси Барбадос олдида бўлган пайти Конкорд самолёти пастлаб учди. Яхтада Қиролича ва Эдинбург герцоги ҳордиққа чиққан эдилар.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1979 йили августида Қироличанинг қариндоши Лорд Луис Маунтбаттеннинг кемаси IRA бомбаси билан портлатилган, Лорд Маунтбаттен ҳалок бўлди. Бу пайтда Қироличанинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Франция шимолидаги Нормандияда ўтаётган мусобақада қатнашиш учун борган эди. Нохуш хабарни эшитиши билан Эдинбург герцоги Британияга қайтди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1981 йили Елизаветанинг тўнғич ўғли Чарлз Леди Диана Спенсерга уйланди. Чарлз ва Диана икки ўғил фарзанд кўрдилар - Уилям ва Ҳарри. Чарлз ва Диана ажрашдилар. Кейинроқ Париждаги автофалокатда Диана ҳалок бўлди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қиролича ва Эдинбург герцоги дунё бўйлаб кўп сафар қилдилар. Ушбу фотосурат 1986 йили Буюк Хитой деворида олинган.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1992 йилни Қиролича "мудҳиш йил" деб таърифлади. Ўзининг анъанавий Исо Мавлуди муносабати билан нутқида Қиролича ўша йилда қироллик оиласида ажрашув рўй бергани ва Қиндзор қалъасидаги ёнғин учун афсус изҳор этди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 1997 йили Лейбористлар сайловда ғалаба қозониб ҳокимият тепасига келганидан сўнг "Cool Britannia" деган ибора машҳурлашди. Бу дунё бўйлаб Британия обрўсини кўтариш мақсадини кўзлаган эди дейиш мумкин. Бу ерда Қиролича Spice Girls гуруҳининг қўшиқчи қизлари билан учрашган онлар. Spice Girlsнинг Wannabe қўшиғи 37 мамлакатдаги хит-парадларда биринчи хитга айланди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Келини, Уэлс Маликаси Диананинг ўлими боис Қиролича танқидлар остида қолди. Матбуот уни тезда омма олдида кўриниш бермагани учун танқид қилди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2000 йили Она Маликанинг 100 йиллиги нишонланди. Ушбу суратда Она Малика, Малика Маргарет ва Қиролича Елизавета тасвирга олинган.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2002 йили Она Маликанинг, орадан кўп ўтмай Малика Маргаретнинг ўлими жамоатчиликда Қироличага нисбатан меҳрни оширди. Ёзда Қиролича тахтга ўтирганининг Олтин Юбилейи нишонланаётган кунларда одамларнинг Қироличани табриклаб, қўллаб-қувватлашга ошиққанларини кўриш мумкин эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2005 йили Қиролича Елизавета тўнғич ўғли Чарлзнинг иккинчи никоҳи гувоҳи бўлди. Шаҳзода Чарлз Камилла Паркер Боулсга уйланди. Никоҳ маросими Виндзор қасридаги Сейнт Жорж ибодатхонасида бўлиб ўтди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Елизавета, турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги, Уэлс Шаҳзодаси ва Корнуол герцогиняси Абердинширдаги Бремар Хайленд Ўйинларини томоша қилмоқдалар. Илк бор Қиролича Виктория 1848 йили Бремар Ўйинларида қатнашганидан кейин қироллик оиласи аъзолари ушбу тадбирларга мунтазам борадилар.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2007 йили теннис ассоциацияси янги биносининг очилиш маросимида ёлғиз қолган Қироличанинг ёмғирдан пана тургани фотоси тарқалганди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 80 ёшлик юбилейида Қироличадан шундай иқтибос келтиришди: "Ҳар бир инсон кексаяди. Узоқ яшашга ҳаракат қилинг." Орадан бир йил ўтиб, 2007 йили Қиролича ва Шаҳзода Филип турмуш қурганининг 60 йиллиги нишонланди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 2011 йили Қиролича Ирландия Республикасига ташриф буюрган илк Британия монархи бўлди. У Дублиндаги "Хотира боғи"га гулчамбар қўйди. Қиролича гул қўйиши унинг сафаридаги энг мубоҳасали лаҳза бўлди. Чунки бу боғ Ирландия мустақиллиги учун курашда ҳалок бўлганларнинг хотирасига барпо этилган эди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Сўнгги йиллардаги энг қувончли воқеалардан бири невараси Шаҳзода Уилям ва Кейт Мидлтоннинг 2011 йилдаги тўйи бўлди. Ушбу суратда келин-куёв Қироличага таъзим бажо келтирмоқдалар.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қироличанинг яна бир невараси Шаҳзода Ҳарри Англесейдаги Қироллик Ҳаво Кучлари базасида ҳарбий хизматда бўлди. Неварасини кўриш учун борган Қироличанинг шляпасини шамол учириб юборишига бир баҳя қолганди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2011 йили Лондон марказидаги Қироллик Адлия маҳкамалари биносига Роллс биноси ҳам қўшилди. Янги бинони Қиролича очиб берди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2012 йили Қиролича тахтга ўтирганининг Олмос юбилейи - 60 йиллиги кенг нишонланди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Бутун дунё олимпиадачилари ва паралимпиячилар 2012 йили Лондон Олимпиадасига тўпландилар. Олимпиаданинг очилиш маросимига Жеймс Бонд билан "учиб келган Қиролича стадионга парашютда сакради".

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қиролича от пойгаси бўйича "Royal Ascot" мусобақаларининг 60 йиллик соҳиби ҳисобланади. 207-Олтин кубок мусобақаси пайти Қироличанинг Эстимейт деб номланган оти ғолиб бўлди. Бу ҳам Қироличага ва ҳам пойга бўйича менежер Жон Варренга қувонч келтирди.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, 2015 йил 9 сентябр куни Қиролича Елизавета тахтга ўтирганининг 23226 кун, 16 соат ва 30 дақиқаси нишонланди. Бу билан Қиролича Елизавета бувиси Қиролича Викториянинг тахтда энг кўп бўлиш рекордини янгилади. Ўша кунни у Шотландияда ўтказди. Шаҳзода Филип билан бирга буғ билан юрадиган поездда Эдинбургдан Твидбанкка сафар қилди. У ерда қиймати 400 миллион АҚШ долларидан зиёд Шотландия Чегара темир йўлини очиб берди.

Сурат манбаси, Steve Parsons/PA

Сурат тагсўзи, Қиролича ва оиласининг бошқа аъзолари 2016 йили июнида Қироличанинг расмий таваллуд куни тантаналаридан завқ олдилар. Ўша йили апрелида Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган Қироличаси 90 ёшни қаршилаганди.

Сурат манбаси, Lichfield / Getty Images

Сурат тагсўзи, "21 ёшимда мен ўз халқимга хизмат қилишга бутун умримни сарфлашга ваъда берган ва бу йўлда Худодан ёрдам сўраган эдим. Бу ваъда менинг жуда ёшлигимда берилган бўлса-да, бугунги ҳаёт тажрибасига тўлган кунларимда бу ваъдамдаги бирор сўздан ҳам қайтмайман, заррача афсусланмайман."

Барча фотосуратлар муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофазаланган.