Киберхавфсизлик мутахассиси: Ўзбекистонда маълумот асосан ичкаридан сиздирилади, соҳани эса органдан чиққанлар бошқаради

Сурат тагсўзи, BBC суҳбатдоши киберхавфсизлик соҳасида узоқ йиллардан бери ишлаб келади. У ўз шахси сир сақланишини сўради.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Жорий йилнинг январ ойи охирида дарк-вебда 15 миллион Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ҳақида маълумот тарқалди. Reddit платформасида буни эълон қилган шахс ушбу маълумотларни сотишни мақсад қилганини билдирган ва, исбот тарзида, уларнинг баъзиларини очиқ интернетда чоп қилган.

Суҳбатни томоша қилинг учун қуйидаги ҳаволага киринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу маълумотлар ичида Ўзбекисон фуқароларининг телефон рақамлари, банк реквизитлари, кредит маълумотлари, паспорт маълумотлари борлиги кўринган.

Мутахассисларга кўра, бу каби маълумотлар фирибгарлик, ўғирлик ва шантаж йўлларида фойдаланиши мумкин. Уларнинг огоҳлантиришича, хакерлар маълумоти ўғирланган шахснинг ҳисобида қанча пули борлиги, унинг манзили ва қариндош-уруғлари кимлиги, унинг ожиз тарафларини аниқлаб, унга тўғридан-тўғри кибер ҳужум қилишлари хавфи катта.

Аввал вазият ўрганилаётганини айтган Ички Ишлар Вазирлиги сўнг расмий баёнот чиқариб, вазирликдан маълумотлар сизиб чиқмаганини айтди.

Вазирлик баёнотида бошқа давлат идораларидан маълумотлар ўғирлангани ё ўғирланмагани ҳақида ҳеч нима дейилмади.

Сурат манбаси, screenshot

Сурат тагсўзи, Хакер ўз жиноятига исбот сифатида бир неча Ўзбекистон фуқаролари маълумотларини очиқ интернетда тарқатди

Мутахассислар бу ҳодиса ҳукумат серверлари ва унга масъул компаниянинг ҳимояси ожизлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтдилар.

Охирги йилларда Ўзбекистон фуқаролари тобора кўп телефон ва онлайн фирибгарлик қурбонига айланмоқдалар: уларнинг номига кредитлар олинмоқда ва пуллари ўғирланмоқда.

Январ охирида юз берган ҳодисадан бироз аввал Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ИИВ Киберхавфсизликка қарши кураш марказининг ишидан норози эканини айтганди. Бу марказ уч йил аввал ташкил қилинган. Лекин ўтган йилги фирибгарлик жиноятларига қаралса, уларнинг атиги 8 фоизи фош қилинган.

Хўш, Ўзбекистонда киберхавфсизликка жиддий эътибор бериляптими? Ибрат Сафо суҳбатлашган ўзбекистонлик мутахассис ўз исми очиқланмаслигини сўради.

Киберхавфсизлик ва информацион технологиялар соҳасида 20 йилдан ошиқ ишлаётганини айтган мутахассисга кўра, бу соҳа Ўзбекистонда "чириб кетган".

"Маълумотларнинг сизиб чиқиши ўзи аслида 70 фоизи ичкаридан бўлади. Ташқаридан эмас", - дейди у.

У буни қисман ишга олинаётган кадрлар савияси билан боғлайди.

"Мисол учун чет элда киберхавфсизликка ишчи олинаётганида, унинг билимига яраша олинади, билимига яраша кўтарилади, жамоа бўлиб ишлашади. Ўзбекистонда бу тизим умуман бошқача. Биринчи навбатда, таниш-билиш ва коррупция. Касбини монополия қилиб олиш кучли. У ҳамма доступни ўзига олволади. Асосий нуқталарга органдан чиққан ходимлар қўйилган. Ўйлашадики, орган ходимлари содиқ бўлади. Балки содиқдир, лекин орган ходими фақат жисмоний ҳимоя қилиши мумкин, ахборот хавфсизлигига кўпини ақли етмайди. Шахсан ўзим нечтасини кўрганман. Қаерда ишлагансан, милицияда ишлаганман, миллий хавфсизликда ишлаганман..."

Мутахассиснинг айтишича, Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлиги юқори даражада эмас. Шу сабабдан, шахсий маълумотлар суиистеъмол қилиниши ҳоллари мавжуд.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

"Катта одамга тааллуқли хусусий банкнинг жуда катта лавозимли одамининг қўлида божхона базасидаги маълумотларни кўчада кўтариб юрганини кўрганман. Бу бутун Ўзбекистон божхонасига тааллуқли маълумот. Буни нима қиласиз десам, у дедики: "Буни ўрганиб чиқамиз, қайси фирма ё компаниянинг импорти ва экспорти, товар обороти қанча эканини кўрамиз, шунга қараб туриб, ҳеч нарсани билмагандек ўша фирмага мурожаат қиламиз ва яхши таклифлар қилиб ўзимизга оғдирамиз."

Суҳбатдош маълумотлар ичкаридан сиздирилишига мисол тариқасида Ўзбекистонда хориждан келтирилган телефонларни рўйхатдан ўтказишни талаб қиладиган UzIMEI коди тизимини тилга олди.

"Одамлар чет элдан келяпти-да, паспортини бериб телефонини UzIMEI да рўйхатдан ўтказмоқчи бўлса, сизнинг номингизга аллақачон расмийлаштирилган, деб айтишяпти. UzIMEI базаси кимга қарайди? Қаерда туради? Чегарани ким бошқаради? Ўшаларда туради бу маълумот, чунки унда ким қачон кириб келганлиги ҳақида маълумот бўлади", - дейди у чегара хизматига масъул Давлат Хавфсизлик Хизматини назарда тутиб. "UzIMEI кодлари бутун Малика бозорида айланиб юрди-ку."

Мутахассиснинг айтишича, ҳозирга қадар у бу соҳада юқори даражали ходимнинг жазоланганини кўрмаган.

Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг ва фикрларингиз билан ўртоқлашинг.