Тиланчилик олмаси фото танлов ғолиби

Сурат манбаси, Ebrahim Noroozi for Associated Press

Сурат тагсўзи, Пойтахт Кобул четидаги ички қочқинлар жамлоғида тиланчилик қиладиган она кечқурун олма билан қайтди.

Осиё. Афғонистон Иброҳим Наврўзий, Associated Press

2024 йилги World Press Photo танловида дунёнинг турли бурчакларида олинган қандай яна суратлар ғолиб бўлди?

Огоҳлантириш: Қуйидаги айрим фото суратлар кўнгилни хира қилиши мумкин

Сурат манбаси, Adem Altan for Agence France-Presse

Сурат тагсўзи, Месут Ханжер марҳум қизи Ирмоқнинг қўлини ушлаб ўтирипти. Туркия жанубидаги зилзилада Ирмоқ ва бувиси устига уй қулаб ҳалок бўлдилар.

Европа. Ота азоби. Муаллиф Адем Алтен. AFP

Сурат манбаси, Alejandro Cegarra for The New York Times

АҚШга йўл олиб Мексикада учрашиб қолган икки мигрант фото сурати 2024 йилги World Press Photo танловида тўрт юқори мукофотдан бирига сазовор деб топилди.

Гондураслик Роза Белло(чапда) ва венесуэлалик Рубен Сото "Махлуқ" деб ном берилган товар поезди устида кетаётган вақтлари суратга олинган.

Фото муаллифи Алехандро Сегарра.

Танлов ҳайъати аъзоларининг қайд этишларича, Сегарранинг ўзининг Венесуэладан Мексикага ҳижрат қилиш тажрибаси муҳожирлик юзма-юз келадиган таҳдид ва қаршиликни аъло даражада ҳужжатлаштиришга ёрдам берган.

Сурат манбаси, Alejandro Cegarra for The New York Times

Сурат тагсўзи, Бошпана изловчи ёки муҳожирларнинг контрабандачиларга тўлайдиган пули йўқ, шунинг учун АҚШ чегарасида товар поездларига чиқиб ўз ҳаётларини хатарга қўядилар.

Сурат манбаси, Alejandro Cegarr for The New York Times

Сурат тагсўзи, Венесуэлалик Карлос Мендоза Америкага етиб олиш мақсадида Рио Гранде дарёсини кечиб ўтди.

Олти минтақавий ҳайъат дунёнинг 130 мамлакатидан қарийб 4000 фотосуратчи юборган 61000 фотолар орасидан энг яхшиларини танладилар.

"Бу ҳамма жойдаги матбуот ва ҳужжатли фотосуратчиларнинг жасурлик, ақл ва ихтирочиликлари, баъзан тасаввур қилиб бўлмайдиган шароитда ҳодисани ҳикоя қилиб бериш ишларига қарсак чалиш имкониятидир", дейди "Гардиан" газетаси фото таҳририяти раҳбари, шунингдек, жюри ҳайъати раисаси Фиона Шилдс.

Сурат манбаси, Lee-Ann Olwage, for GEO

Сурат тагсўзи, "Дада Пол ва унинг набираси Одлиатемикс черковга боришга тайёрланаяптилар

Ли-Анн Олваж "Йил ҳикояси" деб номланган мукофотга сазовор топилди.

Фото дименция хасталиги билан Мадагаскарда истиқомат қилаётган 91 ёшли "Дада" Пол Ракотозандринийга бағишланган.

Бобо Полни қизи Фара парвариш қилиб келаяпти.

"Ушбу ҳикоя оила ва парвариш линзаси орқали бутун дунёдаги саломатлик масаласини кўрсатади", деди жюри фото сурат ҳақида.

Сурат манбаси, Lee-Ann Olwage, for GEO

Сурат тагсўзи, Дада Пол ҳар якшанба тушдан кейин балиқ тозалайди. Қизи Фара отасининг ишлашига қараяпти. Бобонинг қўллари қалтирайди, аммо бу машғулотни у асабига ором берадиган машғулот деб топади.

Қуйидаги фото "Йил фотоси" деб тан олинди.

Фото Ғазо бўлгасидаги Носир шифохонасида олинган.

Унда 36 ёшли Инас Абу Мааммар беш яшар жияни Салининг кафанга ўралган жасадини қучоқлаб тургани акс этган.

Сали, унинг онаси ва синглиси Хон Юнисдаги уйида Исроил ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлдилар.

Фото суратчи Муҳаммад Салимнинг рафиқаси Носир шифохонасида кўзи ёриди, шу кунлари фото суратчи шифохона ўликхонасида яқинларининг жасадларини қидираётган инсонларни расмга олаётган вақти ушбу манзарага дуч келди.

"Тасаввур этиб бўлмас йўқотишнинг метафорик ва том маънодаги кўриниши" дея суратга таъриф берди ҳайъат.

"Бу Ғазо бўлгасида ҳозир нималар рўй бераётганини чуқурроқ ҳис қилдирадиган кучли ва қайғули лаҳза" деди Муҳаммад Салим.

Сурат манбаси, Mohammed Salem for Reuters

Сурат тагсўзи, Инас Абу Маамар жияни Салининг жасадини бағрига босган.

Жулия Кочетованинг Украинада олган фотоси "Очиқ формат" мукофотини олди.

Жулия Кочетова ва икки украиналик ижодкор фото суратлар, шеърлар, аудио клиплар билан Украина урушидаги кунлик реалликни акс эттирадиган веб-саҳифа ясадилар.

Сурат манбаси, Julia Kochetova from the series, War is Personal

Мана бошқа минтақавий ғолиблар.

Африка. Урушдан қайтиш. Муаллиф Винсент Хейгс, for Real 21

Сурат манбаси, Vincent Haiges for Real 21

Сурат тагсўзи, 24 ёшли Кибром Берҳане Тигрей Мудофаа қўшинларига икки йил олдин қўшилган, мана ўшандан бери илк бор онаси билан кўришди. Сулҳ битимидан бир ой олдин у жангда бир оёғидан айрилган эди. Ярадорлигига қарамасдан, Кибромнинг яна тўлақонли ҳаётга қайтиш қатъияти фото суратчини ҳайратлантирди.

Европа. Уруш зонасидаги Каховка тўғони. Муаллиф Жоанна Мариа Фриц, Die Zeit

Сурат манбаси, Johanna Maria Fritz for Die Zeit

Сурат тагсўзи, Украина жануби-шарқидаги Каховка тўғони портлатилганидан кейин кўнгиллилар Виктор ва Олександр Мария ва қизи Свитланани уйларидан хавфсиз жойга кўчиришга ёрдам беришаяпти.

Шимолий ва Марказий Америка. Квебек ўт ўчирувчиларининг бир куни. Муаллиф Charles-Frédérick Ouellet. Globe, The Globe and Mail, Conseil des arts et des lettres du Québec (CALQ)

Сурат манбаси, Charles-Frédérick Ouellet for The Globe and Mail,

Сурат тагсўзи, 2023 йил ёзида Канаданинг улкан ҳудудларида ўрмон ёнғинлари кузатилди. Ёнғинлар барча 13 вилоят ва ҳудудлар, шу жумладан, шимолий Квебекни ҳам қамраб олди.

Шимолий ва Марказий Америка. Монархларни асраб қолиш. Муаллиф Жейме Рожо. National Geographic

Сурат манбаси, Jaime Rojo for National Geographic

Сурат тагсўзи, Мехикодаги Ойамел ўрмонида Монарх капалаклари қўриқхонаси ташкил этилган, у ерда капалаклар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилишаяпти.

Жанубий Америка. Амазон қурғоқчилиги. Муаллиф Лало де Алмейда. Folha de São Paulo

Сурат манбаси, Lalo de Almeida, for Folha de São Paulo

Сурат тагсўзи, 2023 йил Амазонда кузатилган энг қаттиқ қурғоқчилик бўлди. Порто Прайя ҳудудида яшайдиган инсонлар сув учун қуриб қолган дарё бўйлаб километрлаб йўл юришига тўғри келди.

World Press Photo кўргазмаси Лондонда 3 - 27 май кунлари бўлиб ўтади.

Барча фотосуратлар муаллифлик ҳуқуқи World Press Photo Foundation га тегишли.