Фоторепортаж: Украина Россия ҳужумлари остида қолди - Ukraina Rossiya

Россия қўшинлари Украина ҳудудига кирди, йирик шаҳарлардаги ҳарбий қисмлар бомбардимонга тутилди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Харков яқинидаги Чугуев ҳарбий аэродороми устида қора тутун кўтарилди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Чугуев шаҳри бомбардимонга тутилгани ортидан эркак ўз мулки вайрон бўлганини кўрди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Украина шимоли шарқидаги Харков йўлида бир ракета портламай қолди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Харков шаҳридан чиқиб кетмоқчи бўлган одамлар орасида "пробка" юзага келди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Пойтахт Киевни ҳам одамлар тарк этишга ҳаракат қилишар экан, автомобилларнинг узун навбати ҳосил бўлди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Одамлар Киевни автобусларда тарк этишга қарор қилдилар.

Сурат манбаси, State Border Guard Service of Ukraine / PA Media

Сурат тагсўзи, Украина Чегарани қўриқлаш хизмати тарқатган кузатув камераси видеосида Украинанинг Херсон вилоятига Қримдан кириб келган Россия ҳарбий автмобиллари кўринди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ҳаво ҳужумидан кейин Чугуевдаги кўп қаватли уйда келиб чиққан ёнғинни ўт ўчирувчилар ўчиришга киришдилар.

Сурат манбаси, Anadolu Agency via Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўт ўчирувчи уй ичидаги тинч фуқароларни қутқариш мақсадида вайроналар ичидан ўтмоқда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Украина жануби шарқидаги Мариуполь шаҳри четидаги ҳарбий иншоот ҳужумга тутилгани ортидан тутун кўтарилди.

Сурат манбаси, EPA / Interior Ministry Press Service

Сурат тагсўзи, Украина Ички ишлар вазирлиги Киевдаги ҳарбий бинога ҳужум оқибатлари акс этган фотосуратни тарқатди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Полиция ва хавфсизлик ходимлари Киев шаҳри кўчасига келиб тушган снаряд қолдиқларини ўрганмоқдалар.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Снаряд тушган жой атрофи ўраб олинди.

Сурат манбаси, Anadolu Agency via Getty Images

Сурат тагсўзи, Украина шарқидаги Краматорск шаҳри банкоматларидан нақд пул чиқариб олмоқчи бўлган одамларнинг навбати пайдо бўлди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Днепр шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаси устида Украина ҳарбий вертолёти учиб ўтаяпти.

Барча фото суратлар муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофазаланган.