Эркинлик Қутиси: Швабра

Тозалаш дохил уй юмушлари ҳам хотин-қизлар зиммасидаги вазифа сифатида кўриб келинган.

Эркак ва аёл ўртасидаги юмушлар тақсимоти ҳозир кўпгина жамиятларда ўзгаришларга юз тутган.

Аммо ҳали-ҳануз аёл киши уйни ювиб тараши, саранжом-саришта тутиши керак, деган қараш йўқолмаган.

Бутун куни ёки унинг ярмини уй ишларига сарфлаётган аёллар ҳали-ҳануз кўп учрайди.

Бунга Британияда 2016 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам бир мисол.

Унда уй юмушлари дохил аёллар ва эркаклар ўртасидаги ҳақ тўланмайдиган вазифалар фоизи қиёсланади.

Бу каби ишларнинг 60 фоизга яқини аёллар зиммасида экани маълум бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботи ҳам қизиқ.

Бу ҳисоботда бутун дунё бўйлаб вазият таҳлил қилинади.

Дейлик, ҳам ҳақ тўланадиган ва ҳам ҳақ тўланмайдиган юмушлар назарда тутилганда, ривожланган давлатларда аёллар эркакларга қараганда ярим соат кўпроқ меҳнат қилишаркан.

Ривожланаётган мамлакатларда бу фарқ 50 дақиқани ташкил қилган.

Бу эса, аёллар эркакларга қараганда ўзларига 19 кунча кам вақт сарфлашлари мумкинлигини англатади.

Мазкур ҳисоб-китоблар ҳар тун уйқуга сарфланувчи 8 соатни кўзда тутмаган.