Эркинлик Қутиси: Баланд пошна туфлилар

Тадқиқотларга кўра, баланд пошна туфли кийиш мушаклар ва суякларга зарар қилади.

Бошқа томондан, бу каби азобни енгиллатувчи маҳсулотлар бозорига замин яратади.

Ундан кўра бу каби туфлиларни киймаслик маъқул эмасмиди?

Баланд пошна туфлилар ҳозир аёллар гўзаллигининг ажралмас қисми ва айрим ҳолларда оғриқ тимсоли сифатида кўрилади.

Аммо баланд пошна туфли кийишни дастлаб эркаклар бошлаб беришган.

Бу форс чавандозларига отнинг узангини тезроқ илиб олишларига ёрдам берган.

2016 йилда Лондонда қизиқ воқеа юз берган.

Баланд пошна туфли кийиб келишдан бош тортгани учун котиба қиз уйга қайтариб юборилган.

У ҳам қараб ўтирмаган, Буюк Британияда бу каби талабни ноқонуний, деб эълон қилишга чақириб чиққан.

Ҳукумат эса, қонун-қоидани ўзгартиришдан бош тортган.

Аксинча, иш жойларида дресс-кодга оид йўриқномани яхшилаш учун қаттиқроқ иш олиб боришларини айтган.

Яқинда актриса Эмма Томпсон "Олтин Курра" мукофотини топшириш маросимида аксариятнинг эътиборини ўзига тортган.

Оёғини жуда оғритаётганини айтиб, баланд пошна қимматбаҳо "Лабутен" туфлисини ечиб олган.

Мукофотни ҳам, алал-оқибат, ялангоёқ тақдим этган.