Ўзбекистон ва Яқин Шарқ: ИШИД сўнгги қишлоғи олинди. Ўзбеклар қаерга кетди?

Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Сурияда ИШИД назорат қилган Боғуз қишлоғини АҚШ қўлловидаги курдлар ҳужумга тутишмоқда.

Нафақат жангарилар, балки тинч аҳоли ҳам ўлмоқда ва уйини ташлаб қочиб кетишга мажбур бўлишаяпти.

Сурат манбаси, AFP

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг баён қилишича, Сурия ва Ироқ келаси ҳафтага қолмай, "ИШИДдан буткул тозаланиши мумкин".

Сурат манбаси, AFP

Аммо сўнгги масканда паноҳ топган хорижий жангарилар, хусусан, тирик қолган юзлаб ИШИДчи ўзбеклар ва уларнинг оилалари қаерга қочишгани ё яширингани номаълум.

Сурат манбаси, AFP

Сурат манбаси, AFP

Энг сўнгги имконли бўлган рақамларда Сурия ва Ироқда жанг қилган ўзбекистонлик жангариларнинг сони 1500 га нисбат берилган. Уларнинг ИШИД дохил уч жангари гуруҳ сафида жанг қилишгани ва қилишаётгани ишонилган.

Сурат манбаси, AFP

Айрим хабарларга кўра, Сурия Демократик Кучлари ҳозир ИШИД билан музокаралар олиб боришмоқда. Асир олинган аскарлари эвазига жангариларнинг Идлибдан зиён-заҳматсиз чиқиб кетишларини таъминлаш масаласини муҳокама этишмоқда. Бу ҳақда "The New York Times" ёзган.

Идлиб ҳали-ҳануз Суриянинг Башар ал-Ассад ҳукумати назорати остида бўлмаган вилояти бўлади. Аксарият ўзбекистонлик жангариларнинг ҳам жорий пайтда айни шу вилоятдан бошпана топганликлари ишонилади.

Сурат манбаси, AFP

Аммо сўнгги масканда паноҳ топган хорижий жангарилар, хусусан, тирик қолган юзлаб ИШИДчи ўзбеклар ва уларнинг оилалари қаерга қочишгани ё яширингани номаълум.

Сурат манбаси, AFP

Демократик Сурия Кучлари озод қилган Боғуз қишлоғи ИШИДнинг сўнгги қароргоҳи саналса-да, ИШИД яна қайтиб келадими, уруш буткул тугадими ва одамлар қачон уйларига қайта олишади - аниқ эмас.

Сурат манбаси, AFP

Ўзбекистонлик жангариларнинг сўнгги пайтларда Идлибда "Имом Бухорий" катибаси сафида жон сақлаб келишгани айтилади. Ҳарбий экспертлар яқин-яқингача уларнинг ортга - Ўзбекистонга қайтиш эҳтимолларини назардан соқит этиб келишган. Шу йил бошида Сурия илк бор ўз ҳудудида жанг қилган ва асир олинган ўзбекистонлик жангариларни ҳам ортга қайтариш истагини билдирганди. Сурия курдлари Москвадаги расмий вакили Ршад Биенафнинг бу баёнотига Ўзбек ҳукуматининг расмий муносабати ҳозирча маълум эмас.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Барча суратлар муаллифлик ҳуқуқига эга.