Бетакрор Ўзбекистон: Тузконда шафақ ва Сомон йўли

Тузкон — Ўзбекистондаги Арнасой кўллар тизимига кирадиган оқмас шўр кўл.

Арнасой мамлакатдаги Айдаркўлдан кейинги иккинчи йирик кўллар жамламаси.

Тузкон кўли Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Жиззах шаҳридан 56 километр шимоли-шарқда, Қизилқумнинг шарқий қисмида жойлашган.

Ўзбекистоннинг чодирда ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган энг ажойиб гўшаларидан бири.

Тузконда қуёш ботар маҳал беқиёс шафақни томоша қилиш, тунда эса осмонга тикилиб юлдузлар учиши ва Сомон йўлидан завқ олиш мумкин.

Биёбон ўртасидаги жаннатмакон гўша..

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Кўлнинг суви иссиқ ва шўр.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Тузкон соҳилини ёввойи пляж деб аташади. Шунинг учун кўлга йўл олганда ўзингиз билан барча зарур жиҳозларни олишингиз зарур.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Уфқ чегараси кўринмайди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Кўл қирғоғи қумли.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Чап томонда тоғ чўққилари элас-элас кўзга ташланади.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Бу ерда соя жойни топиш қийин. Қирғоқда асосан тиканли буталар ўсади.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Жазирама кунлари сувнинг ҳарорати қарийб 20 даражагача кўтарилади.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Ўзингни, денгиз соҳилидаман, деб ҳис қиласан.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Тузконда шафақ чиройли.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Оқшом.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Тунда эса осмон юлдузларга тўлади.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сомон йўли пайдо бўлади.

Марат Нажибаев - ўзбекистонлик саёҳатчи, фотограф ва видеоблогер.