Туркия юк самолёти Қирғиз қишлоғи устига қулаган

Бишкек яқинида ҳалокатга учраган Туркия юк учоғи аҳоли маскани устига қулаб тушган.

Қурбонлар сони 40 нафарга яқинлашган. Яна ортади, деган хавотирлар бор.

Туркиянинг ACT ҳаво ширкатига қарашли Боинг- 747 русумли юк самолёти Гонг-Конгдан келаётган бўлиб, Қирғизистоннинг "Манас" аэропортида тўхтаб ўтиши керак эди.

Сурат манбаси, BBCuzbek

Сурат тагсўзи, Ҳалокат содир бўлган жой харитада

Аммо атрофни қуюқ туман қоплаган тонгги соат 07.31да Бишкек яқинидаги Дача-суу қишлоғи устига устига қулаб тушган.

Сурат манбаси, Radio Free Europe/Radio Liberty

Сурат тагсўзи, Самолёт қулаган Дача-суу қишлоғида камида 15та уй вайрон бўлган. 40 нафарга яқин одам қурбон бўлган, ўнлаб инсонлар яраланган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Тирик қолган одамларнинг кўпчилиги ҳамон яқинларига нима бўлганини билишмайди.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Юк самолётидаги 4 нафар экипаж аъзоси ҳам ҳалок бўлган. Бироқ бир учувчи ҳали топилмаган, дейилмоқда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Туркия юк учоғи саҳар соат 07.31да, одамлар энди уйқудан тураётган пайтда қулаб тушган.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Гонг-Конгдан келаётган учоқ Бишкекдаги "Манас" аэропортида тўхтатиб ўтиши керак эди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шоҳидларга кўра, самолёт уйлар устига қулаган ва бутун бошли оилалар нобуд бўлган.

Сурат манбаси, Radio Free Europe/Radio Liberty

Сурат тагсўзи, Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни излашмоқда.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Самолёт қулашига қуюқ туман сабаб бўлган, дейилмоқда. Ҳозир "Манас" ҳаво қўналғаси ёпилган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Туркиядаги ACT ҳаво ширкатига қарашли Боинг-747 русумли юк учоғи 14 йиллик экан.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Эрта сешанба куни Қирғизистон бўйлаб мотам эълон қилинди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг