Finsbury Park масжидига ҳужум фотоларда

Лондон шимолидаги масжид яқинида пиёдалар устига фургон ҳайдалгани оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмган, 10 киши жароҳатланган.

Полиция ушбу ҳужумни террор ҳужуми деб атади, жароҳатланган саккиз киши шифохонага ётқизилган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Соат тунги 12 яримларда Севен Систерз кўчасидаги Finsbury Park масжида олдида бир фургон одамларни босиб кетган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳужум қурбонларининг аксари эндигина масжиддаги Таровиҳ намозини адо этиб чиққан намозхонлар бўлганлар.

Сурат манбаси, Carl Court

Сурат тагсўзи, Finsbury Park мавзесига полициянинг қуролли бўлинмаси жойлаштирилган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳужумчи Рамазон ойи охирида намозхонлар билан гавжум бўлган жойни нишонга олган

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Фургон ичини ва шу яқин атрофни суд-криминалистика мутахассислари текширишни бошлаганлар.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳужумдан кейин мусулмонлар кўчада намоз ўқишди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳодиса жойига гуллар қўйилди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Террор ҳужуми жойига насроний руҳоний келиб гул қўйди.

Сурат манбаси, Huw Evans picture agency

Сурат тагсўзи, Шу маҳаллада истиқомат қиладиган инсонлар ўзларининг мусулмон жамоасига қўллаб-қувватловини изҳор этдилар.