Украина уруши: Кўпчилик ўзбеклар Путин ва Россияни қўллашадими? Video Rossiya Ukraina Yangiliklar

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Би-би-си Ўзбек хизматининг, "Россия бугун Ўзбекистон учун хавфми ёки имконият", деган саволи ҳам ўқувчиларимизнинг энг кўп эътиборини тортган, қизғин баҳсу мунозараларига сабаб бўлган, лекин қоришиқ муносабат уйғотган мавзулардан бири бўлди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ижтимоий тармоқларга қаралса, ўзбекистонликларнинг Украина уруши борасидаги фикрлари иккига бўлинган. Изоҳлардан кўринишича, кўпчилик бу масалада Россия ва Путиннинг ҳаракатларини ёқлаётгандек. Гап нимада? Фақат Россия пропагандасидами ё бу ўзбекларни россияпараст қилаётган бошқа сабаблар ҳам борми?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Узоқ йиллар Россияда фаолият юритган ва ҳозир Туркиядан ишлаётган мухбиримиз Соҳиба Ҳаётнинг айтишича, ўзи гаплашган ўзбекистонликларнинг аксарияти ҳозир ҳам Россияни ўзларига "дўст", деб билишади, президентини "севишади".

Украина уруши масаласида Путин ва Россияни қўллашади.

Россия телеканалларининг ташвиқоти эса, Украина уруши фонида Ўзбекистон билан боғлиқ алоҳида аҳамиятга молик воқеъликлардан бирига айлангани ҳам бор гап.

Аммо Ўзбекистон минтақанинг аҳолиси энг кўп давлати бўлади, уларнинг сони бугун расман 35 миллион кишидан ортади.

Аксар аҳолиси чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи Ўзбекистонда ҳам ишсизлик ва камбағаллик ҳануз анчайин ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммолардан саналади.

Россия эса, йилларки, ўзбекистонликлар учун дунёдаги энг йирик меҳнат бозори вазифасини бажариб келади.

Шундай экан, гап нимада?

Россия энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкори, энг муҳим савдо-иқтисодий шериги, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкори эканига қарамай, Ўзбекистон жорий уруш манзарасида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини дастаклашини расман баён қилиб чиққан собиқ Совет давлатларидан бири бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизматининг, "Россия бугун Ўзбекистон учун хавфми ёки имконият", деган саволи ҳам ўқувчиларимизнинг энг кўп эътиборини тортган, қизғин баҳсу мунозараларига сабаб бўлган, лекин қоришиқ муносабат уйғотган мавзулардан бирига айланган.

Ижтимоий тармоқлардаги акаунтларимизда қолдирилган коментларнинг ўзи саноқли соатларнинг ичида бир неча юзга етган.

Уларнинг орасида Россия ва Украина уруши билан боғлиқ бугунги вазиятни, "собиқ Совет республикасидагилар учун 100 йилларда келадиган, яъни ҳақиқий мустақиллик учун имконият", - деб баҳолаганларининг ҳам борлиги кўрилган.

Алишер Аҳмадалиев эса, "Россияда бизнинг ўзбек фарзандлари тирикчилик қиляпти, ота-онасига ёрдам бераяпти", - деб ёзган.

Назим Юлдашев, "Россия Ўзбекистонга хавфли. Беларусларга ўхшаб қолмайлик. Мустақилликка нима етсин. Биз ўзбекмиз, ўзимизга бекмиз", - деган.

Журакул Махмедов, Россиядан қўрқмаса ҳам бўлади. Путин яккаланиб қолди", - дея комент қолдирган.

Зиёдахон Саидхонова, "Албатта хавф, биринчи навбатда суверенитетга", - деган.

Баҳром Асадов, "Хавфли, айниқса, Ўрта Осиё учун. Жанжалкаш қўшни бир кун келиб тинч оила билан жанжаллашмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди", - деб ёзган.

Мавлуда Саитова, "Россия биз учун имконият, фақат жиловни бериб қўймаслик шарт", - дебди.

Ҳамза Усмонов эса, "Россиясиз қаергача бора олардик. Ҳозир мен Москвадаман. Олдингидек одам ажратиш йўқ. Келишиш керак ҳозирча", - деган.

Адҳамжон эса, "Россия миллионлаб юртдошларимиз имконияти", - деб комент қолдирган.

Сиз-чи, бугун Россия тимсолида нимани кўрасиз - хавфни ёки имкониятни? Сиз ҳам айрим ўзбекистонликларнинг Путин ва Россияга бугунги қўллови ортида ижтимоий-иқтисодий сабабларни кўрасизми? Украина уруши масаласида сиз қай бир томонни қўллайсиз ва нима учун?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek