ЖССТ огоҳлантирди: Рамазон ойида ҳам эҳтиёт бўлинг - O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

Ўзбекистон

Сурат манбаси, official

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мусулмон, насроний ва яҳудийларга огоҳлик билан чиқди. Уларни Рамазон, Пасха ва Песахда эҳтиёт бўлишга чақирди. Рамазон бу йил ҳам пандемия тугамаган бир шароитда бошланади.

Ташкилот Европа бюросининг кўрсатма ва тавсиялари эса, бу йилги Рамазон ойига саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келган.

Унда аввалига иймон-эътиқод ва у билан боғлиқ ижобий ҳис-туйғулар, айниқса ҳозир, ҳамма пандемиядан жуда чарчаган бир пайтда одамларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиши эътироф этилган.

Аммо бунинг ортидан, ташкилот муқаддас диний маросимлар чоғида эҳтиёт чораларини унутиб қўймасликка чақирган.

Ташкилотнинг экспертларга таяниб огоҳлантиришича, ҳалича ҳамма коронавирусга қарши эмланмаган, вирус хавфи ҳам ҳануз аримаган.

продовольственный рынок в провинции Наратхиват, где преобладает мусульманское население

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ифторликка ҳозирлик

Айни ўринда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ кундалик ҳолатларни яна ошиб бораётгани омилига алоҳида эътибор қаратган.

Худди шу воқеъликни назарда тутиб, байрамлар, оммавий маросимлар ва саёҳатлар вирус юқишини осонлаштириши ва янги эпидемияларни келтириб чиқариши билан огоҳлантирган.

Ташкилот диний етакчиларнинг ҳам бу масалада ҳар томонни пухта ўйлаб, бир қарорга келишларини айтса-да, барибир, ўз тавсияларини беришда давом этган.

Коронавирус билан боғлиқ аҳвол яна ёмонлашиб бораётган давлатларда оммавий байрам тадбирларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган.

Яна, шунда ҳам, мутахассисларнинг фикрларига таяниб, қайси давлат бўлишидан қатъиназар, барча маросимларнинг очиқ ҳавода ўтказилиши, иштирокчилар сони ва давомийлигининг чекланиши, ижтимоий масофанинг сақланиши, шунингдек, қўллар гигиенасига риоя этилиши ва барчанинг ниқобда бўлиши лозимлиги таъкидланган.

Байрамларни тор доирада, оила аъзолари билан нишонлашнинг, албатта, мақсадга мувофиқлигини айтган.

Ёпиқ иншоотлар ва саёҳат "хавфи"

Namozxonlik

Сурат манбаси, Anadolu agency

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бунинг ортидан оммавий маросимларнинг ёпиқ жойларда ўтказилиши хавфдан холи эмаслигини алоҳида эслатган.

Бу бир-бирига бегона ва ягона эпидемиологик қоидаларга риоя этмайдиган турли ёшдаги одамларнинг бир жойга тўпланишига сабаб бўлишини айтган.

Шу каби ҳолатларда коронавирус юқишини имкон қадар камайтириш учун ёпиқ иншоотларни тез-тез ва яхшилаб шамоллатиш, маҳаллий масъулларнинг бу борада ишлаб чиққан барча тартиб-қоидаларига амалга қилишни қатъий тавсия этиб қолган.

Саёҳатларга келганда эса, ташкилот экспертларнинг фикрларига таяниб, иложи борича жамоат транспортидан фойдаланмасликни маслаҳат берган.

Жуда зарур бўлса, бирор жойга боришни тавсия қилган.

Айни ўринда яна бир бор ҳозир аксарият давлатларга коронавирусга манфий тест натижасисиз кириб бўлмаслиги, бошқаларига боргач эса, карантинда бўлишнинг тақозо этилишини эслатган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти энг сўнггида бу йил ҳам айёмларнинг ўтган галгиси каби бошқаларидан фарқ қилишини айтган.

Агар, ҳамма эҳтиёт чораларига риоя қилинса, ҳам байрамни нишонлаш ва ҳам соғлиқни асраш мумкинлигини таъкидлаган.

Tojikistondagi masjidlarning biri

Ҳозирча бирор бир минтақа давлатида бу йилги Рамазон ойининг аниқ қачон бошланиши санаси расман эълон қилинмаган.

Диний идораларининг бу йилги Рамазон ойини қандай ўтказиш билан боғлиқ хос тавсия билан чиққанликлари ҳам ҳалича кўрилмаган.

Бу йилги Рамазон ойи аксарият минтақа давлатларида ҳам коронавирус билан боғлиқ аҳвол яна ёмонлашиб бораётган ва эмлаш жараёнлари энди-энди суръат олиб бораётган бир пайтга тўғри келган.

Шу кунларда пойтахт Тошкентдан Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланганига оид хабарлар олинган.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрелида "Озодалик куни" ўтказилиши айтилган.

Худди шу хабар тафсилотларидан ўтган йилгисидан фарқли тарзда, бу йил Ўзбекистонда Рамазон ойида Таровеҳ намозларининг бекор қилинмаслиги англашилган.

Хабарларда коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда, Таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилиши айтилган.

Намозхонларнинг тиббий ниқобда бўлишлари, оралиқ масофанинг сақланиши, ташриф буюрувчилар тана ҳароратининг ўлчаниши, антисептик воситалардан фойдаланилиши каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиниши ҳақида сўз борган.

Тожикистонда ҳам диний масъуллар бу йил Таровеҳ намозларига рухсат берилиши эҳтимолини назардан соқит этишмаган.

Пандемия ва Рамазон

Мусульмане в Пакистане

Сурат манбаси, AFP

Бу йилги муқаддас Рамазон ойи ҳам худди ўтган галгиси каби глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Коронавирус минтақа давлатлари орасидан фақат Туркманистонда расман қайд қилинмаган.

Айнан пандемия боис, ўтган йилги Рамазон ойида қолган барча минтақа давлатларида бирдек Таровеҳ ва жума намозларини масжидларда ўқиш расман тақиқланган. Масжидлар эшиклари жамоат намозлари учун ёпилган.

Одамлардан жамоавий тадбирлар - оммавий ифторлардан тийилишлари сўралган, Рамазон Ҳайитини ҳам ўз уйларида, оила даврасида байрам қилишлари қатъий тавсия қилинган.

Уларга муқаддас Рамазон ойида ҳам қатъий карантин тартиби ва санитария-гигиена қоидаларига жиддий риоя этишлари лозимлиги айтилган.

Муслима аёл

Сурат манбаси, Getty Images

Пандемия даврида рўза тутиш осонми, деган саволлар ўртага чиқаркан, олимлар илмий тавсиялар билан чиқишгача боришган.

Олимлар инфекцияни енгиш учун катта куч керак бўлишини айтиб, "оғизлари очиқ" бўлган соатларда рўзадорларнинг етарли даражада калория йиғиб олишлари кераклигини маслаҳат беришган.

Коронавирус сабаб, Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги мусулмонлар учун энг муқаддас қадамжоларнинг ҳам очилмаслиги айтилган.

Ҳали арафасидаёқ Рамазоннинг аввалгиларига ўхшамаслиги, юз миллионлаб мусулмонларнинг муқаддас ойни яқин тарихда мисли кўрилмаган бир шароитларда ўтказишлари ошкора эътироф этилган, хавотирлар ҳам янграган.

Бу йилги Рамазон

Namozxonlik

Сурат манбаси, Anadolu agency

Ҳозирга келиб, коронавирус расман қайд қилинган барча минтақа давлатларида кучайтирилган карантин чоралари босқичма-босқич анча юмшатилган.

Фавқулодда вазият ҳолати ва комендантлик соатлари ҳам аллақачон бекор қилинган.

Уларнинг ҳаммасида масжидлар жамоат намозлари учун қайта очилган.

Кеча коронавирус расман қайд этилмаган ягона минтақа давлати бўлган Туркманистонда ҳам масжидлар қайта иш бошлаганига оид хабарлар олинган.

Яқинда Ўзбекистонда коронавирус беморларининг деярли барчаси соғайиб бўлгани айтилган.

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан фарқли тарзда пандемия пайтида қатъий карантин тартибини жорий этмаган Тожикистон эса, яқинда коронавирус устидан ғалаба қозонганликларини расман эълон қилган биринчи Марказий Осиё давлати ҳам бўлган.

Аммо яқинда Ўзбекистон ва Қозоғистон мисолида минтақага ҳам коронавируснинг янги штаммлари кириб келгани ўзининг расман ўзининг тасдиғини топган.

Аксарият минтақа давлатларида яна коронавирус билан боғлиқ аҳвол ёмонлаша бошлаган.

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кундалик кўрсаткичлар икки юзга яқинлашиб бораётгани кузатилган, ўлим ҳолатлари ҳам ортаётгани маълум бўлган.

Муқаддас Рамазон ойи

Рамадан в ОАЭ

Сурат манбаси, Getty Images

Ҳар йили Рамазон ойи аввалги рўзадан 10 кун олдин бошланади.

Ўтган йили муқаддас ой 24 апрелда бошланиб, 23 майга қадар давом этган.

Рамазон фикрни жамлаш, руҳни тозалаш ва Аллоҳга бўлган фидойиликни ошириш ойи сифатида кўрилади.

Бу ойда рўза тутиш Исломнинг беш устунларидан бири саналади ва барча балоғатга етган мусулмонлар рўза тутишга рағбатлантирилади.

Рамазон ойида давомида дунёдаги миллионлаб мўминлар 30 кун давомида саҳардан шомга қадар ўзларини озиқ-овқат, сув ва бошқа ичимликлар, тамаки ва жинсий яқинликдан тийишлари тақозо этилади.

Исломда фақатгина ёш болалар рўза тутишдан озод қилинмаган. Саёҳатда бўлган, ёши ўтиб қолган, ҳомиладор, эмизикли фарзанди бор, касалманд ёки хайз кўраётган мусулмонларнинг ҳам рўза тутмаслиги узрлидир.

Балоғатга етган мўмин ва мўминалар Рамазон ойида тута олмаган рўзасини йилнинг исталган ойида амалга ошириши ёки тутилмаган рўза эвазига фидя тўлаши мумкин.

продовольственный рынок в провинции Наратхиват, где преобладает мусульманское население

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ифторликка ҳозирлик

Муқаддас ой Рамазон Ҳайити ёки Ийди Рамазон байрами билан ўз ниҳоясига етади.

Бу Қурбон Ҳайити билан бирга мусулмонлар учун иккита энг муҳим байрамдан биттаси саналади.

Ҳайит, одатда, Рамазон ойининг сўнгги кунига тўғри келади.

Дунёдаги жами мусулмонларнинг сони икки миллиардга яқин экани айтилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek