Ўзбекистон: Мактаб ва университетда наркотик текшируви, ўзбек мутахассисларга ошган хорижий талаб, ҳамда Назарбеков солиқ ҳақида нима дейди?

Ўқувчи ва талабалар наркотикка текширилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик истеъмол қилганини текшириш учун анализ топшириши йўлга қўйилади. Бу ҳақида Дарё.уз сайти журналистига Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азимов маълум қилди.
"Президентнинг 207-сонли фармонларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Академия, биргаликда тест ишлаб чиқариш топширилди. Бизда шу пайтгача бу ишлаб чиқарилмаган. Бу оддийгина полоска бўлади. Тилга теккизиб кўрилади ва сўлакдан аниқлайди. Шундоқ [қурилмага] тиқади ва уч секундда жавобини чиқариб беради. Инсон уч ойдан олти ойгача наркотик истеъмол қилганини аниқлаш мумкин», - деди Азимов.
Расмийнинг айтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бу тест ҳозирда 16 та гиёҳванд модда турига нисбатан қўлланилади. Тест ҳозирча синаб кўрилмоқда ва синовдан ўтгач, кенг истеъмолга чиқарилади.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Ҳозирча унинг мактаб ва олий ўқув юртларда қай усулда қўлланиши бўйича қўшимча маълумот йўқ. Азимовга кўра, бу сентябрдан ишга тушиши мумкин.
Расмий статистика мавжуд бўлмаса-да, кузатувчилар Ўзбекистонда охирги йилларда ўсмир ва ёшлар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли ошганини айтишади.
Ўзбек мутахассисларга «талаб ошган»

Сурат манбаси, president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳақида тақдимот билан танишди.
Ундан маълум бўлишича, бугунги кунда хориждан тил ва касб талабларига жавоб берадиган 100 мингдан ортиқ малакали мутахассисга буюртмалар келиб тушган.
«Жумладан, Германияга 40 минг ҳамшира, Японияга 15 минг қурилиш, логистика ва сервис соҳалари мутахассислари зарур», дейилади президентнинг сайтида.

Мазкур эҳтиёжни қоплашда, расмий маълумотга кўра, Германия, Корея ва Япония компаниялари билан техникумлар ташкил этилган. Уларда 8,5 минг фуқаро ўқиётгани ва уч минг битирувчиси аллақачон ишга жойлашгани айтилди.
«Мавсумий иш йўналишларини ҳам кенгайтириш зарурлиги қайд этилиб, бу борада аграр ва туризм соҳаларида имзоланган 12 та янги халқаро битим асосида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ва Корея каби давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш топширилди», дейилади баёнотда.
Президент Мирзиёев Миграция агентлиги фаолияти фақат ташқи меҳнат миграцияси билан чекланиб қолмасдан, ички меҳнат бозорини сифатли кадрлар билан таъминлашга ҳам хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаган.
Санъаткорлар солиқ тўлайдими?
Soliq to‘lamaydigan odam yo‘q. Bu dunyoda unaqa odam yo‘q. Aravakash ham to‘laydi, hamma to‘laydi. Soliq to‘lamayman, deyishga or qilish kerak odam.
«Ўзбекконцерт» биносида очиқ мулоқот ўтказган Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъаткорлар ва солиқ масаласида юзага келган мужмал вазиятга изоҳ берди.
«Мана шу мавзу ўртага чиққанда жуда кўп санъаткорлар юзини, кимлигиники ва саводсизлигини кўрсатиб қўйди. Умуман, солиқ ҳақида ҳеч қанақа билимга эга эмаслигини кўрсатиб қўйди. Санъаткорлар тўлаяпти у солиқни ҳозир, тўламаяпти, деган гап чиқиб қолди ўртага. Ҳаттоки тўламаймиз деб чиқишни бошлади, тўлаётган санъаткорлар. Ўзи тўлаяпти, ҳатто ўзининг тўлаётганини билмайди», — деди вазир.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан санъаткорларнинг барча хизматларини (тўйлардан тортиб концертларгача) Soliq иловасида мажбурий рўйхатдан ўтказиш кўзда тутилган. Лойиҳа ҳозирда муҳокамада.
Бу қонун лойиҳаси илк марта кун тартибига чиққанида, қатор санъаткорлар ундан норозилик билдириб ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилдилар.
Назарбековнинг айтишича, «Солиқ тўлаймизми, тўламаймизми?" деган масала муҳокама бўлмаслиги керак.
«Ҳамма солиқ тўлайди. Солиқ тўламайдиган одам йўқ. Бу дунёда унақа одам йўқ. Аравакаш ҳам тўлайди, ҳамма тўлайди. Солиқ тўламайман, дейишга ор қилиш керак одам», — деди маданият вазири.
Вазирнинг айтишича, солиқ тўлаш виждон масаласидир.
«Йўқ, кечириб қўясан, сен бугун тинч ухлаётганинг шу солиқлар орқасидан. Боланг мактабга бораётгани солиқлар орқасидан. Бу давлат сен хотиржам ухлаб, бизнес қилишинг, шароит қилишинг, шу ерда бола-чақангни тинч тарбиялашинг учун ишлаяпти, ўша пуллар ўша ёққа кетяпти. „Мен тўламайман“ дейиш учун одамда виждон бўлмаслиги керак, виждондан воз кечиш керак», — дея қайд этди вазир.





























