Фоторепортаж: Манчестер портлашидан сўнг

Манчестер шаҳридаги "Манчестер Арена"да рўй берган портлашда 22 инсон ҳалок бўлган. Ушбу фоторепортажда ҳужумда жабрланган концерт томошабинлари ва томошагоҳ атрофидаги вазият акс этган.

Сурат манбаси, Goodman/LNP/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Портлаш 22 май кечки соат 22:35 да АҚШлик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти тугаган пайтда рўй берган.

Сурат манбаси, Goodman/LNP/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Портлаш концерт тугаб қўшиқчи Ариана Гранде саҳнани тарк этганидан сўнг 18000 томошабин сиғадиган томошагоҳнинг фойесида юз берган.

Сурат манбаси, Goodman/LNP/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Жароҳатланганларга ҳодиса жойида биринчи ёрдам берилган, ярадорлар Манчестер шаҳрининг олти шифохонасига жойлаштирилганлар.

Сурат манбаси, MCPIX/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Томошибанлар даҳшатли ҳодиса ортидан бир-бирларига далда бердилар.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қариндошлар Интернет социал медиалари орқали бир-бирларини излай бошладилар.

Сурат манбаси, MCPIX/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Фавқулодда вазиятлар хизматларининг тезкорлик билан иш тутганларига юқори баҳо берилди. Ҳодиса жойига тезда қуролланган полициячилар ва 60 та "Тез ёрдам" машинаси етиб борган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Жароҳатланганларнинг аксарига портлаш рўй берган жойнинг ўзида тез тиббий кўмак кўрсатилган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Портлашдан кейин томошагоҳга яқин бўлган Виктория темир йўл вокзали ёпилган.

Сурат манбаси, Goodman/LNP/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Полиция тезкор ишонч телефонини эълон қилган. Бу рақам: 0161 856 9400.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Портлашни полиция террорчилик хуружи деб атади, томошагоҳ атрофига қуролланган полиция ходимлари жойлаштирилган.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Концерт Ариана Гранденинг дунё бўйлаб турнеси тадбирларидан бири эди, чипталар ҳаммаси сотиб бўлинган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Полиция томошагоҳ атрофини ўраб олган. Томошабинлар ўзларининг автомобилларини қўйган жойларигача ҳам ўтиб боролмаганлар.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Британия Бош вазири Тереза Мэй ҳужумни "даҳшатли" деб атаган.