Фотохроника: Самарқанд. 2016 йил, 3 сентябр

Ўзбекистоннинг оламдан ўтган президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳрида дафн этилган кунда тайёрланган фотолавҳа

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Эрталабдан Самарқанд марказига одамлар тўплана бошладилар.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Ислом Каримовнинг жасади қўйилган тобут Тошкентдан учоқда Самарқанд шаҳрига олиб борилди.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Тобут қўйилган автомобил устига гуллар отилди.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Дафн маросимлари бўлиб ўтган жойларга ўтишга ҳаммага ҳам рухcат берилгани йўқ.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Самарқандга бутун республикадан одамлар тўпланишди.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Самарқанд. 3 сентябр

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Кўп ўзбекистонликлар қайғуга ботдилар.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ислом Каримов билан видолашув Регистон майдонида бошланди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Самарқанддаги дафн маросимига 17 мамлакат ҳукумат ҳайъатлари бордилар. Суратда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев марҳумнинг рафиқаси Татяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тиллаевага таъзия билдирмоқда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Дафн маросимига Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Марҳум жасади Регистон майдонидан Шоҳи Зинда қабристонига олиб борилди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Тобутни Ўзбекистон ҳукумати аъзолари кўтариб бордилар.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ислом Каримов жасади солинган тобутни тарихий Шоҳи Зинда қабристонига олиб бориш пайти.

Сурат манбаси, President.tj

Сурат тагсўзи, Дафн маросимида Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова кўринмади.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ислом Каримовнинг қабри

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Давлат байроқлари туширилди, Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.