Фотохроника: Тошкент. 2016 йил, 1 сентябр

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланган кундаги пойтахт Тошкент манзаралари

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, 1 сентябр Ўзбекистон Мустақиллиги куни. Ҳар йили мамлакат раҳбарияти иштирокидаги байрам тантаналари 31 августда, халқ сайллари 1 сентябр куни ўтказиб келинади.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Бу йил Мустақиллик байрами арафасида Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги ёмонлашгани хабари тарқалди.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, 31 август куни асосий байрам тантаналари бекор қилинди. Лекин Ўзбекистон телевидениеси Президент Ислом Каримовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Президент Каримовнинг аҳволи ҳақида расман ҳеч нарса эълон қилинмади.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, 31 август куни ўзининг Instagram даги саҳифасида ўзбекистонликларни мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева юртдошларининг эзгу ниятлари отасининг шифо топишида "ёрдам бермоқда деб ишониши"ни айтган, аммо давлат раҳбарининг аҳволига доир қўшимча маълумот бермаган.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, 1 сентябр куни Тошкент марказидаги Мустақиллик хиёбони гавжумлигини кўриш мумкин.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонликлар Президент Ислом Каримовнинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Интернет социал тармоқларида Президент Каримовга соғайиб кетиш тилаклари кўпайган.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Мотамсаро Она ҳайкали

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Амир Темур ҳайкали олдида

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Алишер Навоий театри

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарнинг 12 жойида байрам тадбирлари бўлиб ўтишини маълум қилган.

Сурат манбаси, BBC UZBEK

Сурат тагсўзи, Тошкент цирки олдидаги концерт