Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди

Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.

Жонли ёритиш

  1. Украина уруши: Россиянинг талафоти шунча кўпми?

    Эртага, 24 май куни Россия Украинада бошлаган урушга роппа-роса уч ой тўлади.

    Британия Мудофаа вазирлиги эса, Россия шу вақт ичида Украинада берган талафотларига ўз баҳосини берди.

    Вазирлик ўзининг янги разведка маълумотларини эълон қилди.

    Унда айтилишича, Россиянинг уч ой ичидаги талафоти Шўролар Иттифоқининг Афғонистондаги тўққиз йиллик урушидагисига яқинлашиб қолган бўлиши мумкин.

    Вазирликка кўра, Донбасс ишғолида берилган катта сондаги талафот сабаби тактиканинг ёмонлиги, ҳаводан мададнинг чеклангани, мослашувчанликнинг йўқлиги ва “муваффақиятсизликни кучайтиришга тайёр жамоавий ёндашув” билан изоҳланиши мумкин.

    Янги разведка маълумотларида тахмин қилинишича, қурбонлар сони ортиб боргани сайин бу Россия жамоатчилигига янада кўпроқ ошкор бўлади, уларнинг “урушдан норозилигининг ортиши ва буни изҳор этишга мойиллигининг кучайиши”га олиб келади.

    Шўролар Иттифоқи эса, амалда бўлган коммунистик ҳукуматни қўллайман, деб, Афғонистонда камида 15000 ҳарбийсини бой берган.

    Қонли уруш алал-оқибат боши берк кўчага кириб қолган ва кўпчиликнинг наздида, худди шу нарса ҳам Шўролар Иттифоқининг парчаланишига олиб келган.

    Британия томонининг янги разведка маълумотларига расмий Москванинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

    Rossiya harbiylari

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Янги разведка маълумотларида тахмин қилинишича, қурбонлар сони ортиб боргани сайин бу Россия жамоатчилигига янада кўпроқ ошкор бўлади, уларнинг “урушдан норозилигининг ортиши ва буни изҳор этишга мойиллигининг кучайиши”га олиб келади
  2. Украина уруши дунёни нима қилди – янги хавотирлар

    Шу соатга қадар бўлган энг муҳим янгиликлар:

    БМТ янги рақамларини эълон қилди. Нега қуролли можароларнинг олди олинмоғишарт? Россия Донбассда ниманинг ҳаракатида? Украина Россия билан муросага боришнинг шартини айтди:

    • Дунёда мажбуран дарбадарликка юз тутган инсонлар сони 100 миллиондан ошди. БМТ Қочқинлар бўйича идорасининг маълум қилишича, бунақаси шу пайтгача кузатилмаган. Халқаро ташкилотга кўра, рақамларнинг бу қадар сапчишига Украинадаги урушнинг ҳам таъсири бўлган.
    • Қочқинлар бўйича идоранинг айтишича, дунё бу рақамни кўриб, ҳалокатли можароларга ечим топиш ва улар олдини олишнинг муҳимлигини англаб етиши шарт.
    • Халқаро ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, уруш сабаб, Украинанинг ўзида саргардон одамнинг сони 8 миллионга етган. Яна 6 миллиони Украинани тарк этган.
    • Донбассда Россиянинг ҳужумлари давом этаётир. Россия кучлари ҳозир асосий эътиборларини Северодонецкка қаратишган.
    • Хабарларга кўра, улар шаҳарни янгидан қамал қилишмоқчи. Аммо секинлик билан олдинга силжишмоқда.
    • Украина ҳукуматига кўра, Киев Россия билан ўз ҳудуди ҳисобига тушадиган бирор бир сулҳ битимига рози эмас.
    • Президент маслаҳатчиси Михайло Подольякнинг айтишича, ён бериш – узоқ истиқболда Москванинг янада йирик ва қонли босқини билан якунланиши мумкин.
    • Польша президенти сўнгги уруш фонида Украина парламентига мурожаат қилган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди. Уни қилган мурожаати учун оёқда туриб олқишлашди.
    Qochqinlar

    Сурат манбаси, LightRocket via Getty Images

    Сурат тагсўзи, Халқаро ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, уруш сабаб, Украинанинг ўзида саргардон одамнинг сони 8 миллионга етган. Яна 6 миллиони Украинани тарк этган
  3. Украина уруши: Россияга қарши туриш хатарлими ёки Москва энди нима қилмоқчи?, Видео

    Украина уруши: Россияга қарши туриш хатарлими ёки Москва энди нима қилмоқчи?

    Россияга таслим бўлган юзлаб украин жангчисининг тақдири нима бўлади?

    Россиянинг ўзида, “Россия босқинчи”, деганларни-чи?

    Пойтахт Москвадан сўнгги тафсилотлар.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  4. Энг сўнгги муҳим ўзгаришлар, Можаронинг 86-куни

    Нуфузли Time журнали Украина Президенти Володимир Зеленскийни Йил одами деб топди.

    АҚШ Сенати Украинага қарийб $40 млрдлик қурол-яроғ ва бошқа кўмаклар пакетини маъқуллади.

    Украина Президенти Володимир Зеленский айтишича, Россия қўшинлари шарқий Донбасс минтақасини "буткул вайрон этганлар".

    Оқ Уй хабар қилишича, Украина Россиянинг Қора денгиздаги қамалидан қутулиши учун Украинага аксилкема ракеталарини бериш устида бош қотирмоқда. Булар "Harpoon" ва NSM (Naval Strike Missile) ракеталаридир.

    АҚШда нашр этиладиган New York Times газетаси Бучада қуролсиз одамларнинг қатл этилишига бағишланган ўзининг журналистик суриштирувга асосланган мақоласини эълон қилди. Унда янги видеокадрлар ва гувоҳларнинг шоҳидликлари ўрин олган.

    Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг янги разведка маълумотларини эълон қилди. Унда Мариуполь "Азовстал"идан 1700 Украин ҳарбийси асир тушгани тахмин қилинади.

    Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен айтишича, Европа Иттифоқи музлатилган Россия олигархларининг маблағларини Украинани қайта тиклашга йўналтириш ҳақида бош қотираяпти.

    Киевдаги уруш жинояти кўриб чиқилаётган судда россиялик аскар Вадим Шишимаринга охирги сўз берилди, у ўзига қўйилган айбни тўла тан олди.

  5. Украина уруши: Кўпчилик ўзбеклар Путин ва Россияни қўллашадими?

    Ижтимоий тармоқларга қаралса, ўзбекистонликларнинг Украина уруши борасидаги фикрлари иккига бўлинган. Изоҳлардан кўринишича, кўпчилик бу масалада Россия ва Путиннинг ҳаракатларини ёқлаётгандек.

    Гап нимада? Фақат Россия пропагандасидами ё бу ўзбекларни россияпараст қилаётган бошқа сабаблар ҳам борми?

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  6. Уруш жиноятлари бўйича суд давом этмоқда

    Бугунги суд жараёнида рус аскари ўлдиргани айтилаётган эркакнинг беваси жуда кескин чиқиш қилган.

    Катерина Шелипова ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилинаётган 21 ёшли рус ҳарбийсига мурожаат қилган.

    Ундан эри Олександрни ўлдиргани пайтда ўзини қандай ҳис қилгани ва қилган қилмишидан қанчалар пушаймон экани ёки йўқлиги ҳақида сўраган.

    21 ёшли судланувчи айбини тан олишини айтган ва қурбони бевасидан ўзини кечиришини сўраган.

    “Аммо кечира олмаса ҳам, уни тушуниши”ни қўшимча қилган.

    Катерина Шелипова бу билан ҳам кифояланмаган.

    Ўз сўзида давом этаркан, “Сиз бу ерга нега келдингиз? Бизни ҳимоя қилиш учунми?”, - дея сўраган.

    Россия Президенти Владимир Путин эса, Украинага босқинлари сабабини худди шу нарса билан изоҳлаган.

    “Сиз бизни кимдан ҳимоя қилмоқчисиз? Мени ўзингиз ўлдирган эримдан ҳимоя қилдингизми?”, - дея устма-уст савол ёғдирган Катерина Шелипова.

    Аммо рус аскаридан бирор бир акс-садо чиқмаган.

    Катерина Шелипова

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, “Сиз бизни кимдан ҳимоя қилмоқчисиз? Мени ўзингиз ўлдирган эримдан ҳимоя қилдингизми?”, - дея устма-уст савол ёғдирган Катерина Шелипова
  7. Украинани ким, қандай тиклайди?

    Германия канцлерининг айтишича, Европа Иттифоқи Украинани қайта тиклашга ҳозирлик кўриши шарт ва бунинг учун махсус фонд тузиши лозим.

    Олаф Шолцга кўра, урушлардан вайрон бўлган бу мамлакатни амалий ва зудлик билан қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш зарур.

    Агар, унинг ҳисоб-китобларига таянилса, “Украинанинг барбод бўлган инфратузилмасини қайта тиклаш ва иқтисодини жонлантириш миллиардларга тушади”.

    “Биз Европа Иттифоқи сифатида ўзимиз ва ҳамкорларимиз бадаллари ҳисобига молиялаштириладиган бирдамлик фонди учун замин яратишни бошлашимиз керак”, - дея баён қилган Германия канцлери.

    Аммо, Олаф Шолцнинг айтишича, Россия босқинига қарамай, Украинанинг Европа Иттифоқига кириш саъй-ҳаракатларини тезлаштириб бўлмайди.

    Унга кўра, бу иттифоққа кириш истагидаги Болтиқбўйи давлатларига нисбатан адолатсизлик бўлади.

    Ukraina

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Германия канцлерининг ҳисоб-китобларига таянилса, “Украинанинг барбод бўлган инфратузилмасини қайта тиклаш ва иқтисодини жонлантириш миллиардларга тушади”.
  8. Зудлик билан муросага келинг

    Италия Бош вазири Украинадаги рақиб томонларга даъват билан чиқди.

    Урушни тугатишга қаратилган жиддий музокараларни бошлаш учун уларни зудлик билан сулҳга эришишга чақирди.

    “Рейтер” ахборот агентлигининг ёзишича, Италия Бош вазири бу ҳақда мамлакат парламентининг Олий палатаси – Сенатда қилган чиқиши чоғида баён қилган.

    Марио Драги муросага “имкон қадар тезликда эришилиши шарт” эканини таъкидлаган.

    Сенатда Украинани қўллаб-қувватлаш борасида Италия нима қилиши мумкинлиги муҳокама қилинган.

    Бу масала эса, Бош вазирнинг бошқарувдаги кўпчилиги учун яхшигина бошоғриққа сабаб бўлмай қолмаган.

    Агентликнинг ёзишича, Италия Бош вазири “Москвани музокаралар столига келтириш учун” Россияга “иқтисодий санкциялар орқали босим ўтказишни тўхтатмаслик”нинг муҳимлигини ҳам урғулаган.

    Italiya Bosh vaziri

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Марио Драги муросага “имкон қадар тезликда эришилиши шарт” эканини таъкидлаган
  9. Путин ўз қўмондонларидан норозими?

    Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг янги разведка маълумотларини эълон қилди.

    Унда даъво қилинишича, президент Путин Украина урушидаги фаолиятидан қониқмаган қатор юқори мартабали қўмондонларини вазифасидан четлатган.

    Разведка маълумотларида, шунингдек, Кремль ўзининг ҳарбий ва хавфсизлик амалиётларини “ёпди-ёпди қилиш ва бошқаларни айбдор қилиб кўрсатиш” билан олиб бораётганликда ҳам айбланган.

    Бунга ўхшаш айбловлар эса, расмий Москвага қарши биргина Буюк Британия томонидан илгари сурилмаган.

    Агар, кичик, аммо муфассал рўйхатга таянилса, Путин:

    Генерал-лейтенант Серхий Кисель(сара 1-гвардия танк армияси қўмондони)ни Харьковни ололмагани,

    Вице-адмирал Игорь Осипов(Россиянинг Қора Денгиз флоти қўмондони)ни “Москва” крейсерининг чўкиши учун вазифасидан четлатган.

    Россия Бош штаби қўмондони Валерий Герасимов ҳали ҳам ўз вазифасида бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.

    Аммо, Британия Мудофаа вазирлигига кўра, унга Путиннинг ишончи яна қанчалар узоққа чўзилиши маълум эмас.

    Путин ўзининг ҳарбийлари билан

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Британия Мудофаа вазирлигининг разведка маълумотларида даъво қилинишича, президент Путин Украина урушидаги фаолиятидан қониқмаган қатор юқори мартабали қўмондонларини вазифасидан четлатган
  10. Россия украиналик юзлаб жангчини нима қилди, Мариуполь таслим бўлдими ва энди камбағал давлатларга янада қийин бўладими?

    Азовсталдан олиб чиқилган мингга яқин украин жангчиси қаерда? Расмий Киев нега жим? Россия “мутлақ муваффақиятсизлик”ка учрадими? Украинада ҳарбий ҳолат яна узаяди. БМТ жиддий огоҳлантирди.

    Шу соатга қадар олинган янгиликлар

    Расмий Москва Азовсталдан олиб чиқилган 900 дан ортиқ украиналик жангчининг тақдирига ойдинлик киритди. Улар ҳозир Донецкнинг Россия назорати остидаги ҳудудида жойлашган собиқ колонияда эканликларида айтди.

    Украина томони ҳозирча бу хусусда жим. Россияпараст бўлгинчилар лидерининг айтишича, корхонада ҳануз мингдан ошиқ украиналик ҳарбий қолмоқда.

    Президент Володимир Зеленский яна Россиянинг босқинига ўзининг баҳосини берди. Уни олий даражада йўл қўйилган “ҳалокатли хатоли” “мутлақ муваффақиятсизлик”, деб атади.

    Украина президентининг баёноти Россиянинг стратегик жиҳатдан муҳим жанубий порт шаҳри Мариуполни қўлга киритганига оид даъвоси билан бир пайтга тўғри келди. Россиянинг шарқий Донецк минтақасидаги ҳужумлари эса, ҳануз давом этмоқда.

    Володимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга узайтиришга оид фармонларни имзолади.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уруш глобал озиқ-овқат тақчиллиги хавфини кучайтираётгани ва камбағал давлатларни йиллаб очарчиликка юз тутиши хавфи остида қолдираётгани билан огоҳлантирди.

    Йирик еттилик давлатлари бугун, пайшанба куни йиғилишади ва Украинани молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама этишади.

    Худди шу манзарада АҚШ президенти Швеция ва Финландия лидерлари билан учрашади. Уларнинг НАТОга кириш истаклари хусусида гаплашиб олади.

    Украиналик жангчилар

    Сурат манбаси, official

    Сурат тагсўзи, Расмий Москва Азовсталдан олиб чиқилган 900 дан ортиқ украиналик жангчининг тақдирига ойдинлик киритди
  11. Европа Украинага яна 9 миллиард евро ва “Маршал режаси”ни ваъда қилмоқда

    Европа Иттифоқи Украинага яна 9 миллиард доллар ажратмоқчи. Шунингдек, урушдан сўнг мамлакатни тиклаш учун иттифоқчилар йиғади.

    Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

    “Украина ҳозир олд фронтда, у Европа қадриятларини ҳимоя қиляпти. Биз уруш давом этаётганда ва ундан сўнг мамлакатни тиклашда Украинани қўллаб қувватлашда давом этамиз”, деган у.

    Россия армияси вайрон қилган мамлакатни тиклашга қанча маблағ кетишига фон дер Ляйен аниқлик киритмаган. У Европа Иттифоқи бу ишни ёлғиз қилмоқчи эмаслигини, балки иттифоқчи кераклигини айтган.

    Украина учун янги “Маршал режаси” ҳақида АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен гапирганди. Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс эса катта еттилик давлатлари Украинани тиклашга Россияни қандай мажбурлаш йўлларини муҳокама қилаётганини айтди.

    Гап 100 миллиардлаб евро ҳақида кетмоқда. Апрел ойи бошида таниқли иқтисодчилар Украинани урушдан сўнг тиклаш учун 200-500 миллиард доллар керак бўлишини маълум қилганди.

  12. Европа Иттифоқи Россия нефт ва газидан воз кечиш учун 200 миллиард евро ажратади

    Россиянинг Украинага ҳужуми Европани қазилма ёнилғидан қутилиш ва айнан Россия нефт ва газини рад этиш ишларини тезлаштиришга мажбурлади.

    Европа иттифоқи янги чоралар ҳақида чоршанба куни эълон қилди. Еврокомиссия, шунингдек, Кремл газни ўчириб қўйган тақдирда ҳаракат режаларини ҳам маълум қилди.

    Янгиланган режага кўра, Европа Иттифоқи Россия нефти ва газидан 2027 йилда воз кечиш учун қўшимча 200 миллиард доллар ажратмоқчи.

    Урушга қадар “Газпром” билан 2050 йилдан сўнг узоқ муддатли шартномалар имзоламаслик ҳақида гап борганди.

    Бироқ босқиндан бир ҳафта ўтиб Еврокомиссия Россия нефти ва газидан 2030 йилгача воз кечиш режасини маълум қилди.

    Энди ушбу режалар аниқлаштирилди ва муддат 2027 йилгача қисқарди.

    Европа Иттифоқи Россиядан келадиган нефт ва газнинг ўрнини қисман қоплаш учун АҚШ ва Яқин шарқдан энергия сотиб олишни кўпайтирмоқчи.

    Газ тақсимловчи терминал, қувур ётқизиш ва бошқа инфраструктура учун 12 миллиард евро кетади.

    Аммо режанинг асосий ва кўп харажат талаб қиладиган қисми қайта тикланувчи манбалардан энергия олишни кўпайтириш ва энергияни иқтисод қилишдир.

    gaz

    Сурат манбаси, AFP

  13. Россия ҳарбийси Украинанинг қуролсиз фуқаросини ўлдиришдаги айбини тан олди

    Россиялик ҳарбий хизматчи Вадим Шишимарин суд мажлисида Суми вилоятида қуролсиз тинч фуқаро ўлдирилишида айбини тан олди, дейди Би-би-си мухбири.

    Бу Россия ҳарбийсининг Украина ҳудудида жинояти учун илк маҳкамага тортилиши.

    Шишимаринни “Уруш қонунлари ва одатларини” бузиш моддаси бўйича, қуролсиз велосипедчини отишда айблашмоқда.

    Уни ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилишмоқда. У бир умрлик қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

    Россиянинг Уст-Илмскидан бўлган Шишимарин Москва вилояти 4- танк дивизиясида хизмат қилган.

    Shishimarin

    Сурат манбаси, EPA

  14. Видео. Украина уруши: Айрим ўзбеклар нега Путин ва Россияни қўллашади?, Нуқтаи назар

    Украина уруши: Айрим ўзбеклар нега Путин ва Россияни қўллашади?

    Нима учун ўзларига ҳозир ҳам Россиядан яхшироқ дўст йўқ, деган фикрда?

    Гап нимада?

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  15. Донбасс Россиянинг сўнгги ҳужумими? Ғарблик таҳлилчилар Россия мағлуб бўлишини айтмоқда

    Донбассга бошланган “кенг қамровли ҳужум”дан бир неча ҳафта ўтиб Россия армияси сезиларли ғалабага эришмади. Фақатгина Луганск вилоятидаги Попасная шаҳри буткул вайрон қилинган ҳолда қўлга киритилди.

    Россия расмийлари “махсус амалиёт” режа бўйича кетаётганини айтишади. Бироқ ғарблик бир неча таҳлилчининг хулоса қилишича, Кремлнинг Украинадаги кампанияси ҳарбий мағлубият билан якун топиши мумкин.

    Полшанинг Rochan таҳлилий маркази раҳбари Конрад Музика Reuters агентлигига Россия армияси Донбассда жуда ҳам кўп ҳарбий хизматчи ва техника йўқотаётгани ва унинг ўрнини қоплаш қийин бўлишини айтди.

    “Шундай кетаверса Россияни мағлубият ёки умумий сафарбарлик кутмоқда. Бошқа йўллари бор, деб ўйламайман”, дейди Конрад.

    9 майдан олдин айрим экспертлар Россия президенти Владимир Путин “Ғалаба куни”да Украинага уруш очишдан фойдаланиб, умумий сафарбарлик эълон қилишини тахмин қилганди.

    Бироқ бу нарса содир бўлмади. Журналистлар, шу жумладан, Би-би-си Рус хизмати маълумотларига кўра, Россия ҳукумати бунинг ўрнига захирадагиларни армияга чақириш учун қисман “яширин сафарбарлик” ўтказишни бошлади.

    Reuters билан суҳбатда АҚШдаги CNA Россия тадқиқот институти директори Майкл Кофман Россиянинг бутун Донбасс ҳудудини босиб олиш имкониятлари шундай баҳолади:

    “Уларнинг истиқболи борасида катта шубҳа қиляпман. Россия кучлари ҳолдан тойган, уларнинг маънавий кучига эса сезиларли даражада путур етган. Зобитлар ҳужумни давом эттириш истаги билан ёнмаяпти. Россия сиёсий раҳбарияти эса стратегик мағлубияти кўриниб қолган бўлса-да сусткашлик қилмоқда”, дейди Кофман.

    russia

    Сурат манбаси, Reuters

  16. “Азовстал” заводидан кўчирилган Украина ҳарбийлари ҳақида нималар маълум?

    Ўзларини мустақил Донецк Халқ республикаси (ДХР) деб эълон қилган ҳукумат Мариуполдаги “Азовстал” пўлат заводидан 962 украиналик ҳарбий чиқиб таслим бўлганини айтмоқда.

    Заводнинг йирик ҳудудида таркибида денгиз кучлари Миллий гвардия, чегара қўшинлари, ҳудудий ҳимоя ва “Азов” полкининг вакиллари бўлган юзлаб украиналик ҳарбийлар бор эди.

    Сўнгги бир неча ҳафтада улар Мариуполдаги қаршиликнинг энг сўнгги таянч нуқтаси бўлиб қолаётганди. Шаҳарнинг қолган қисми Россия ҳарбийларининг назорати остида.

    “Азовстал”да яна қанча одам қолаётгани борасида ошкор қилинган аниқ маълумотлар йўқ.

    Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Киевда заводдан чиққан ва унда қолаётганларнинг аниқ рақами борлигини, бироқ бу “махфий маълумот” эканлигини айтди.

    Душанба куни 260 украиналик ҳарбий ўзини ДХР деб атаётган ҳудудларга кўчирилганди.

    Сешанба куни журналистлар “Азовстал”дан ДХР томонга 7 та автобус кетганини тасвирга олишди. Уларнинг ичида қанча одам борлиги номаълум.

    Украиналик ҳарбийларнинг тақдири ҳам ҳозирча мавҳум.

    Украина “Азовстал”дан эвакуация қилинаётганларнинг ҳаммаси Россия ҳарбий асирларига айирбошланишини айтмоқда. Аммо кеча бир неча россиялик депутатлар “Азов” жангчиларини “нацист жиноятчилари” эканлигини ва уларни айирбошлаш эмас, балки суд қилиш кераклигини айтиб чиқди.

    Украиналик депутат Алексей Гончаренко Би-би-си билан суҳбатда Россия олдинроқ эришилган келишувга амал қилиши ва асирлар айирбошланишига умид қилишини айтди.

    Kuzatish

    Сурат манбаси, EPA

  17. Путин Россия қараб турмаслиги, жавоб бериши билан огоҳлантирмоқда, Сўнгги янгиликлар

    Россия президентининг огоҳлантириши Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммити чоғида янграган. Путин ўзларига қандай таҳдид солинса, жавоблари ҳам шунга яраша бўлишини айтган.

    НАТО Швеция ва Финландия ҳисобига кенгаймоқчи.

    Украинанинг НАТОга кириш истаги эса, Россиянинг ишғоли билан якун топган.

    KXSHT sammiti

    Сурат манбаси, official

    Сурат тагсўзи, Путин ўзларига қандай таҳдид солинса, жавоблари ҳам шунга яраша бўлишини айтган
  18. Хабарлар - Украина шарқида шиддатли жанглар давом этмоқда, Сўнгги янгиликлар

    Украина ҳарбийларининг айтишларича, Россия мамлакат шарқида ўз “ҳужумларини давом эттирмоқда”.

    Ўзлари эса, ўтган 24 соат ичида мавқеъларини анча-мунча яхшилаб олишган.

    Украина Қуролли кучлари Бош штаби бу ҳақда ўзининг эрталабки ҳисоботида маълум қилди.

    “Душман авиацияси Шарқий Фаолият зонасидаги ҳарбий, фуқаролик инфратузилмаси ва Украина ичкарисидаги саноат иншоотларига зарба берди”, - дея баён қилинади улар тарқатган ахборотда.

    Украиналик мулозимларга кўра, Донецк ҳамон миномётлар, тўплар ва устма-уст ракета тизимларидан ҳужумга тутилмоқда.

    Бош штабнинг даъво қилишича, Донецк ва Луганскда Россиянинг 11 та ҳужумини қайтаришган.

    Россиянинг СУ-25 самолёти ва қанотли ракетасига зарба беришган.

    Бешта танки, битта “Тор” русумидаги зенит-ракета мажмуаси, олтита артиллерия тизими ва 12 дона зирҳли техникасини вайрон қилишган.

    Аммо Би-би-си уларнинг бу баёнотини мустақил манбалар орқали тасдиқлай олганича йўқ.

    Россиянинг бугун маҳаллий вақт билан эрта тонгда Чернигов яқинидаги қишлоққ уюштирган ракета ҳужумида ҳам қурбонлар ва катта сондаги яраланганларнинг борлигига оид хабарлар олинмоқда.

    Xarita
    Сурат тагсўзи, Украина ҳарбийларининг айтишларича, Россия мамлакат шарқида ўз “ҳужумларини давом эттирмоқда”
  19. Украина: Россия ҳарбийлари болалар лагерини қатлгоҳга айлантирган, Янги далиллар

    Би-би-си юқори мартабали полиция зобити қатл, деб атаган воқеада 650 га яқин одам отиб ўлдирилганини ўрганди.

    Огоҳлантириш: Ушбу хабарда баъзи ўқувчилар дилини хира қилиши мумкин бўлган тафсилотлар мавжуд.

    Yerto'la
    Сурат тагсўзи, Сара Рейнсфорд болалар ёзги лагери бўлган ва ҳозир жиноят жойи сифатида кўрилаётган ҳудудда содир бўлган воқеаларни ўрганмоқда
  20. Эрдўған НАТОга қатъиян “йўқ” демоқда, Путин ва Россия бироз хотиржам тортса бўладими?, Воқеаларнинг бошқа бир ривожи:

    Президент Эрдўған НАТО билан муросага бормаслигини айтмоқда. Туркия НАТОга аъзо дунёнинг ягона мусулмон давлати бўлади. Туркия ўзининг қимматли овози учун яхшигина савдо қилмоқчими?

    Украина уруши манзарасида Финландия ва Швецияга НАТОга киришга расман қарор қилишган.

    Президент Эрдўған эса, Туркияга санкция қўлловчи давлатларнинг иттифоққа киришига розилик бермаслигини айтмоқда.

    Путин ва Россия бироз хотиржам тортса бўладими?

    Россия ва Туркия президентлари

    Сурат манбаси, .

    Сурат тагсўзи, Президент Эрдўған Туркияга санкция қўлловчи давлатларнинг иттифоққа киришига розилик бермаслигини айтмоқда