Дунё бўйлаб ноёб табиат ҳодисаси - "Супер мовий қонаган Ой"

Бутун дунё бўйлаб инсонлар 152 йилда 1 марта юз берадиган табиат ҳодисасига гувоҳ бўлдилар.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бутун дунё бўйлаб инсонлар 152 йилда 1 марта юз берадиган табиат ҳодисасига гувоҳ бўлдилар. Тўлин ой ҳодисасига "Супер мовий қонаган Ой" деб ном берилди. Ой 31 январь тунида Бангкокдаги ибодатхона биноси ортидан мана шундай кўринган.

Сурат манбаси, Usha Venkat

Сурат тагсўзи, Ушбу ҳодиса ой тутилса, тўлин ой бўлган куни ва "Ой қонади" деб номланган уч кўриниш бир вақтда кузатилганида юз беради. Ушбу фотосуратни Уша Венкат Индианадаги капитолий биноси олдида тасвирга олган.

Сурат манбаси, Abdul Rahman Yassin

Сурат тагсўзи, Бу фотосуратни эса Абдур Раҳмон Ёсин Сингапурда туширган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, "Мовий ой" ҳодисаси бир календар ой мобайнида икки марта ой тўлганда кузатилади. "Супер ой" эса Ойнинг Ерга энг яқин масофага келганида бўлади. Ушбу фото Мянмарда олинган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Бундай ҳодиса Ернинг ғарбий ярим шарида сўнгги 150 йилда илк бор кузатилди. Бу фотосурат Нью-Йоркда олинди.

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат тагсўзи, АҚШнинг ғарбий соҳилидаги Сан-Франциско осмонўпарлари ортида кўринган ой.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Индонезия Жакартасида ой мана шундай кўринди.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ушбу кўриниш Калифорниянинг Анахеймидаги кўриниш. Худди қуёш ботаётган пайтдагидек ёруғликнинг ойга тушиши натижасида ой қизаради. Қуёш нури Ер атмосфераси орқали ўтгани учун мовий ранг сиқиб чиқарилиб қизил тусга киради. Бу ҳодисага "Қонаган ой" деб ном беришган.

Сурат манбаси, AFP/getty

Сурат тагсўзи, Норвегиянинг Свалбард деган жойида супер қонаган мовий ой ёрқин кўринди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Лондондаги Сэйнт-Пол ибодатхонаси ортида кўринган ой.

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Британиянинг Ҳулл деган жойида фотограф Дэнни Лоусон мана бу фотосуратни тасвирга олди.